“Шарқ тароналари” фестивалини ўтказиш тартиби тасдиқланди

© Пресс-служба хокимията Самаркандской областиШарқ тароналари фестивали
Шарқ тароналари фестивали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Шарқ тароналари” фестивалини ҳар икки йилда Самарқандда ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 27 апр  — Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Открытие XXVII Славянского базара в Витебске - Sputnik Ўзбекистон
Яқинда Тошкентга келган хонанда Димашнинг янги клипи намойиш қилинади

Низомга мувофиқ, фестиваль ҳар икки йилда бир марта август ойининг учинчи ўн кунлигида Самарқанд шаҳрида Маданият вазирлиги томонидан ўтказилади.

Танловда иштирок этувчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

- концертларда чиқиш тажрибасига эгалиги;

- танлов ва фестивалларда қатнашганлиги;

- маданият ва санъат соҳасидаги юқори ташкилотлар ёки фестиваль дирекциясининг тавсияномасига эгалиги;

- ёши 18 ёшдан юқори бўлиши.

Танловда иштирок этишни истаган санъаткорлар ва жамоалар фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 июнигача info@sharqtaronalari.uz манзилига ҳужжатларни юбориши лозим.

© SputnikШарк Тароналари
 “Шарқ тароналари” фестивалини ўтказиш тартиби тасдиқланди - Sputnik Ўзбекистон
Шарк Тароналари
Янгиликлар лентаси
0