Лола Астанова

Соҳибжамол Лола Астанова “Тахт ўйинлари” сериалининг мусиқасини ижро этди видео

587
(Янгиланган 13:01 30.05.2019)
Лола Астанова “Тахт ўйинлари” сериалининг энг машҳур мусиқасини ижро этди.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Ўзбекистонлик пианиночи Лола Астанова “Тахт ўйинлари” сериалининг энг машҳур қўшиғини ижро этди.

Мусиқачи Instagram саҳифасида видеони жойлаштирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Лола Астанова ўз постида мухлислари орасида бу сериал фанатлари борлигини сўради.

Яқинда Ўзбекистонлик пианиночи The Bet номли янги клип тақдим этганди. Бу клип Италияда тасвирга олинган.

Янги клипда Лола Астанова блогер-миллионер Том Кларен билан бирга тасвирга тушган.

587
Микрофон на сцене. Архивное фото

Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорлар 50 % ижара имтиёзига эга бўлади

56
Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, лицензиатларнинг давлат реестрини юритиш, уларнинг фаолияти ва эришган натижалари ҳақидаги ахборотларни киритиб бориш Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали орқали амалга оширилади;
  • концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинади;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ташаббуслари билан ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режалари асосида ўтказилади;
  • Президент, Ҳукумат ва ҳокимнинг давлат тадбирларини ўтказишни назарда тутувчи қарорларида ушбу тадбирларни ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар буюртмачилари ва молиялаштириш манбалари кўрсатилади;
  • давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда ёзма ва ҳақ эвазига шартнома тузилади (концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ходимлари билан тузиладиган меҳнат шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бундан мустасно).

Тадбирларга ижодкорларни жамоатчилик асосида жалб қилишга йўл қўйилмайди

Фармонга мувофиқ, Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

2020 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилади ва улар таълим муассасаларига тўлиқ етказилади.

56
Инстаграм-поединок: Лола Астанова выступила с американским блогером - видео

Соҳибжамол Лола Астанова машҳур блогер билан ролик тайёрлади

551
Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" сериали саундтрекини ижро этишди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистонлик пианиночи Лола Астанова машҳур америкалик блогер Руди Манкусо билан видео ролик тасвирга олди.

Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" саундтрекини ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Шунингдек, улар "Кариб денгизи қароқчилари" фильмига саундтрек ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Ўтган йили Лола Астанова "Тахт ўйинлари" сериали бош қўшиғини ижро этган эди. Ушбу видео 74 мингдан ортиқ лайк тўплади.

Руди Манкусо – YouTubeда ўзининг комик видеолари билан машҳур бўлган блогер ва мусиқачи. Унда YouTubeда 5 миллиондан ортиқ, Instagram’да 9 миллиондан зиёд обуначиларига эга.

551

Ҳиндистонда маймун COVID-19 беморларининг қон намуналарини ўғирлаб кетди

0
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида маймун тўдаси COVID-19’га гумон қилинган беморларнинг қон намуналарини олиб кетаётган лаборантга ҳужум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бир нечта маймун COVID-19’га гумон қилинган беморларнинг қон намуналарини олиб кетаётган лаборантга ҳужум қилди.

Маймунлар уч дона тест намуналарини олиб, қочиб кетишди. Бу ҳақда India Today газетаси хабар қилди.

Ҳодиса жума куни Меерута тиббиёт коллежида юз берди.

Шифокорлар, агар намуналарда коронавирус бўлса, у маймунларга юқиши мумкин, деб қўрқишмоқда. Шифокорлар, илгари маймунлар ушбу марказдан турли нарсаларни ўғирлашганини таъкидлашди.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган видеода маймунлардан бири ўғирланган намуна тўпламини чайнаётгани акс этган.

Штат полицияси маймунларнинг COVID-19 бемор қон намуналарини ўғирлаганлигини ва ўрмон бўлимига хабар бергандан кейин ҳам маймунлар қўлга олинмаганлигини тасдиқлади.

Ҳукумат ҳодиса юзасидан текширув бошлади.

0
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси