Миллион гуруҳи

"Браво" ва "Миллион" концертларига болаларга чеклов ўрнатилиши мумкин

693
(Янгиланган 14:53 30.05.2019)
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Зиёда Мадраҳимова 16 ёшгача бўлган болаларни "Браво" ва Миллион" жамоалари концертига киритмасликни таклиф этди

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Ўзбекистондаги маданият соҳаси фахрийлари республикада ёшлар орасида машҳур бўлган "Браво" ва "Миллион" жамоаларининг концерт дастурларига 16 ёшга тўлмаган болаларни киритмасликни таклиф этдилар, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ушбу таклиф 30 май куни Маданият вазирлигида бўлиб ўтган Ўзбекистон Маданият вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилишида Республикада хизмат кўрсатган артист Зиёда Мадраҳимова томонидан билдирилди.

Мадраҳимова "Халқлар дўстлиги" санъат саройи раҳбариятига 16 ёшга тўлмаган болаларни "Миллион" ва "Браво" жамоалари концертига киритмаслик ҳақида кенгаш қарорини тақдим этиш зарурлиги ҳақида таъкидлади.

"Болалар "Браво"га ҳам кириб келяпти, "Миллион" концертига ҳам. Улар бола-ку, нима олади бу концертдан?", - деди Мадраҳимова.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Заслуженная артистка Узбекистана Зиёда Мадрахимова (в центре)

Маданият соҳаси вакили болаларни улар ёшларига мос бўлган тадбирларга олиб бориш керак, дея қўшимча қилди.

Шамани "шама" қилган Миллион" >>>

693
Микрофон на сцене. Архивное фото

Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорлар 50 % ижара имтиёзига эга бўлади

60
Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, лицензиатларнинг давлат реестрини юритиш, уларнинг фаолияти ва эришган натижалари ҳақидаги ахборотларни киритиб бориш Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали орқали амалга оширилади;
  • концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинади;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ташаббуслари билан ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режалари асосида ўтказилади;
  • Президент, Ҳукумат ва ҳокимнинг давлат тадбирларини ўтказишни назарда тутувчи қарорларида ушбу тадбирларни ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар буюртмачилари ва молиялаштириш манбалари кўрсатилади;
  • давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда ёзма ва ҳақ эвазига шартнома тузилади (концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ходимлари билан тузиладиган меҳнат шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бундан мустасно).

Тадбирларга ижодкорларни жамоатчилик асосида жалб қилишга йўл қўйилмайди

Фармонга мувофиқ, Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

2020 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилади ва улар таълим муассасаларига тўлиқ етказилади.

60
Инстаграм-поединок: Лола Астанова выступила с американским блогером - видео

Соҳибжамол Лола Астанова машҳур блогер билан ролик тайёрлади

552
Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" сериали саундтрекини ижро этишди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистонлик пианиночи Лола Астанова машҳур америкалик блогер Руди Манкусо билан видео ролик тасвирга олди.

Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" саундтрекини ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Шунингдек, улар "Кариб денгизи қароқчилари" фильмига саундтрек ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Ўтган йили Лола Астанова "Тахт ўйинлари" сериали бош қўшиғини ижро этган эди. Ушбу видео 74 мингдан ортиқ лайк тўплади.

Руди Манкусо – YouTubeда ўзининг комик видеолари билан машҳур бўлган блогер ва мусиқачи. Унда YouTubeда 5 миллиондан ортиқ, Instagram’да 9 миллиондан зиёд обуначиларига эга.

552
В Джизахе подросток сбил насмерть 6-летнего мальчика

Машинани ўзбошимчалик ҳайдаган ўсмир 6 ёшли боланинг умрига зомин бўлди

14
Қаровсиз қолдирилган “Газ-69” машинани 15 ёшли С.Э. ўзбошимчалик билан ҳайдамоқчи бўлган. Уни юргазиб ўйнаб юрган 6 ёшли болакайни уриб юборган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Жиззах вилоятида 6 ёшли бола йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 30 май куни Шароф Рашидов тумани, “Раваллиқ” МФЙ Гулшан кўчасидаги хонадонларнинг бирига стол ва стул олиб келган “Газ-69” ҳайдовчиси машинасини қаровсиз қолдирган.

Бирга келган унинг 15 ёшли таниши С.Э. автомобилни ўзбошимчалик билан ҳайдамоқчи бўлган. Уни юргазиб, шу уйнинг олдида ўйнаб юрган 6 ёшли Б.Х.ни уриб юборган.

Натижада Б.Х. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

14