Ўзбек эстрада юлдузларига Гугушага бўлган муҳаббатлари "қимматга тушди"

© InstagramГульнара Каримова
Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримованинг тезроқ колониядан озод этилиши ҳақида сўзловчи челленжни бошлаб беришган эди

ТОШКЕНТ, 18 июл - Sputnik. Ўзбек санъаткорлари Гулнора Каримовага бўлган муҳаббатлари учун жазога тортилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар.

Фейки, звезды и журналисты: кто требует освобождения Гульнары Каримовой - Sputnik Ўзбекистон
Юлдузлар Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлагани ростми - Sputnik таҳлили

Хабарда айтилишича, Zo’r TV хусусий телеканали ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаган артистларни эфирдан четлатган.

Мисол учун, қўшиқчи Жаҳонгир Позилжонов ва актриса Халима Ибрагимова кўнгилочар шоуларни олиб боришдан четлатилган бўлса, Райҳон Ғаниева ва Зиёда Қобиловаларнинг қўшиқлари ҳам эфирдан олиб ташланган.

Бир вақтнинг ўзида Жаҳонгир Позилжонов иштирокидаги чипс рекламаси плакатлари шаҳарнинг турли бурчакларидан олиб ташланган ва улар бошқа банерлар билан алмаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримованинг тезроқ колониядан озод этилиши ҳақида сўзловчи челленжни бошлаб беришган эди.

Янгиликлар лентаси
0