Август ойи охирида 50дан ортиқ давлатлар маданият вазирлари Самарқандда тўпланади

© Государственный комитет Узбекистана по туризмуНад Самаркандом подняты воздушные шары. Инициатива осуществлена Государственным комитетом Республики Узбекистан по развитию туризма совместно с Федерацией Аэронавтики Республики Узбекистан.
Над Самаркандом подняты воздушные шары. Инициатива осуществлена Государственным комитетом Республики Узбекистан по развитию туризма совместно с Федерацией Аэронавтики Республики Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ўтказиладиган ушбу халқаро конференция натижалари нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки Осиё-Тинч океани минтақаси ҳамда дунёнинг бошқа давлатлари учун ҳам бирдек катта аҳамият касб этади

ТОШКЕНТ, 19 июл - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Жорий йил 26 август куни кўхна Самарқанд шаҳрида "Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси" халқаро анжумани бўлиб ўтади, деб хабар қилди Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев.

Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Маданият вазирлиги ЮНЕСКО томонидан ажратилган грантлар ўғирланганини гумон қилмоқда

"Шу билан бир қаторда 22-27 август кунлари Тошкент, Термиз ва Самарқанд шаҳарларида "Ўзбекистон - буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият" мерос ҳафталигини ўтказиш режалаштирилмоқда. Ушбу ҳафталик доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамиятининг учинчи халқаро конгресси, Шарқшунослик институтида Ўзбекистоннинг ёзма мероси дурдоналари кўргазмаси, Самарқанд шаҳрида дунё халқлари либосларини тақдим этувчи "Энг яхши миллий либослар" танловини ўтказиш ва Термиз шаҳрида "Ўзбекистон - цивилизациялар чорраҳаси номли халқаро археология форумини ўтказиш режалаштирилган", - деди Маданият вазири.

Сайфуллаевнинг айтишича, бу тадбирларга Маданият вазирлиги томонидан 54дан ортиқ мамлакат маданият вазирларига таклифномалар юборилган. Тадбирда ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулай ушбу тадбирда иштирок этади.

Тадбир доирасида анъанага кўра, "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали ҳам бўлиб ўтади.

Шахрисабз - Sputnik Ўзбекистон
ЮНЕСКО Шаҳрисабз бўйича қарор қабул қилди

"Биз 700-800га яқин меҳмонлар келишини кутяпмиз. Биз уларни Тошкент шаҳрида кутиб олиб, Самарқандга, сўнгра Термезга ва яна Самарқанд-Тошкент маршрути бўйлаб айлантирамиз. Бу тадбир республиканинг энг катта тўйларидан бири. Яқин орада бу каби катта конференция Ўзбекистонда ўтказилмаган", - деб таъкидлади Сайфуллаев.

Маданият вазири сўзларига кўра, ушбу конференция давомида маданий меросни асраш соҳасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, халқаро тажрибани ўрганиш, тарихий-маданий мерос муҳофазасини таъминлаш бўйича миллий тизимни такомиллаштириш, ушбу йўналишда давлат ва жамоатчилик ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб бериш масалалари кўриб чиқилади.

Халқаро конференция якуни бўйича Декларация қабул қилинади.

Анжуман доирасида Ўзбекистонда биринчи маротаба катта кўламли акция - Мерос ҳафталиги ўтказилади.

Ўзбекистонда ўтказиладиган ушбу халқаро конференция натижалари нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки Осиё-Тинч океани минтақаси ҳамда дунёнинг бошқа давлатлари учун ҳам бирдек катта аҳамият касб этади.

Янгиликлар лентаси
0