Фестиваль Шарк Тароналари в Самарканде

“Шарқ тароналари” фестивали иштироклари маълум қилинди

242
Самарқанддаги “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига бу йил 33 давлат вакилларидан иборат 29 мусиқий жамоа, жами 146 нафар хонанда ва созандалар иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Самарқанд шаҳридаги “Шарқ тароналари” XII-халқаро мусиқа фестивалига бу йил 33 давлат вакилларидан иборат 29 мусиқий жамоа, жами 146 нафар хонанда ва созандалар иштирок этади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.

Иштирокчи давлатлар ва мусиқий жамоалар: Sandra Rehder (Аргентина), Haftgoh (Афғонистон), Henhouse Prowlers (АҚШ), Romengo (Венгрия), Vigüela (Испания), Balti (Латвия), Hatan (Монголия), Aye Su Kyaw (Мьянма), Парвиз Гасимов (Озарбайжон), Luz Katharine (Перу), Akbar Khamisu Khan (Покистон), Miguel Bandeirinha (Португалия), Аярхаан (Россия), Badakhshan (Тожикистон), Archabil (Туркманистон), Duet (Фижи ороллари), Ruut (Эстония) ва бошқалар.

Шунингдек фестивалда Ugarit Band (Германия, Греция, Сурия), ҳамда Mundus Trio  (Голландия, Ироқ, Туркия) каби халқаро жамоалар ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.

242
Минарет Ислам Ходжа в Хиве

ЮНЕСКО бош директори Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади

82
(Янгиланган 09:48 24.09.2020)
Одри Азуле Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. ЮНЕСКО Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хивада халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. 

Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги чиқишидан сўнг ташкилот бош директори Одри Азуле ўз твиттерида Ўзбекистон президенти ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

"Мен Президент Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қабул қиламан", - деб ёзди Одри Азуле. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22-23 сентябр кунлари бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида дунё ҳамжамияти эътиборини Оролбўйи ҳудудидаги экологик фалокатга қаратган эди. 

Хусусан Ўзбекистон президенти Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилишни ҳамда 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга тайёр эканлигини билдирган эди. 

82
Съемка

Ўзбекистонда фильм олаётган хорижий кинокомпанияларга 300 минг $ гача харажат қопланади

91
Хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистонда амалга оширган харажатларининг 20 фоизи (бироқ 300 минг доллардан ошмаган миқдорда) қайтарилади.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш (“rebate”) тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, хорижий кинокомпанияларга республика ҳудудида амалга оширган харажатларининг 20 фоизи (бироқ 300 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

Бунда, хорижий кинокомпания республика ҳудудида фильмларни суратга олиш учун “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан рухсатнома олади ҳамда ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланади.

Хорижий кинокомпания республика ҳудудида фильмларни суратга олиш учун Ўзбекистондаги тижорат банкларида махсус ҳисоб рақами очади ва харажатларни шу орқали амалга оширади.

Рухсатнома муддати якунлангандан сўнг фильмни суратга олиш ишлари якунланган ҳисобланади.

Харажатларни қайтариш учун тегишли ҳужжатлар Молия вазирлигига тақдим этилади ва вазирлик томонидан 10 кун муддатда қарор қабул қилинади.

Агентлик хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини қайтаришни мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади.

Давлат бюджетидан маблағ ажратилган хорижий кинокомпаниялар рўйхати Агентлик веб-сайтига жойлаштирилади.

91
Магнитная буря. Вспышки на солнце

Дам олиш кунлари магнит бўронлари кузатилади

50
Дам олиш кунлари, 26-27 сентябрда Ерда магнит бўронлари бошланиши мумкин. Кейинги ҳафтанинг ўрталарида тинчланади.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. 26-27 сентябрь кунлари Ерда магнит бўронлари бошланиши мумкин, бу ҳақда “Фобос” маркази хабар қилди.

“Шанба куни Ер магнитосфераси бироз безовталанади, фаоллик чўққиси якшанба кунига тўғри келади, унда маълум соатларда G1 даражадаги кучсиз магнит бўронлар пайдо бўлиши мумкин", - дейилган хабарда.

Душанба кунданоқ геомагнит майдон тинчлана бошлайди ва ҳафтанинг ўрталарига келиб тинчланади.

50