Фестиваль Шарк Тароналари в Самарканде

"Шарқ тароналари": фестиваль меҳмонлари қандай кутиб олинади

193
(Янгиланган 08:32 14.08.2019)
"Шарқ тароналари" XII халқаро мусиқий фестивалига 78 давлатдан 315 нафар хорижий меҳмонлар, дипкорпус вакиллари ва уларга ҳамроҳлик қилувчи вазирлик идоралари вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Шарқ тароналари XII халқаро мусиқий фестивалига тайёргарлик ишлари қизғин кечмоқда. Хусусан, Самарқанд давлат чет тиллар институтида Штаб ташкил қилиниб, вилоят ҳокимлиги, иқтисодиёт, туризм ва коммунал соҳалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи фаолият кўрсатмоқда, деб хабар қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Тадбирни юқори савияда ташкил қилиш мақсадида 18 та асосий йўналиш ва вазифалар бўйича кичик ишчи гуруҳлари таркиби шакллантирилган.

Маданият вазирлигидан олинган маълумотларга кўра "Шарқ тароналари" XII халқаро мусиқий фестивалига иштирок этиш учун 78 давлатдан 315 нафар хорижий меҳмонлар, дипкорпус вакиллари ва уларга ҳамроҳлик қилувчи вазирлик идоралари вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда.

Шу билан бирга, 2019 йилнинг 25-26 август кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган "Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қиилиш стратегияси” мавзусида халқаро анжуманга ҳамда "Ўзбекистон-буюк йўллар ва цивизизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият" мерос ҳафталигига иштирок этиш учун 250 нафар меҳмонлар ва 50 нафар ОАВ вакиллари кутилмоқда.

Жами меҳмонлар сони тахминан 650 нафарни ташкил қилади.

Тадбир доирасида улар учун 22 та меҳмонхона (558 та хона, 978 та ўрин) ташкил қилиниб, жойлар брон қилинган.

Шу билан бирга, фествиал иштирокчилари учун 10 дан ортиқ ресторан ва таомхоналар, 4 та маршрут асосида олиб бориладиган
14 та тарихий обида ва зиёратгоҳлар, Самарқанд шаҳрида 5 та, Оқдарё (1 та), Самарқанд (1 та), Пастдарғом (1 та), Тайлоқ (1 та), Ургут (1 та) ва Жомбой (1 та) туманларида маданият муассасалари белгиланган.

Тадбир давомида меҳмонлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи вакиллар учун жами 54 та объект белгиланиб, ҳокимлик, коммунал соҳа, тиббиёт, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар, туризм, маданият ва ДСЭНМ ходимларидан жами 432 нафар масъуллар тақсимоти ишлаб чиқилган.

Шу билан биргаликда меҳмонларга "Ипак йўли" халқаро туризм университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан
104 нафар малакали гид-таржимонлар, шунингдек тарихий обидаларда 80 дан ортик экскурсовод ва маданият ходимлари захираси яратилган.    

Расмий меҳмонлар ва уларга ҳамрохлик қилувчилар учун 40 та "MALIBU" ва 30 та "Captiva" русумли, 20 та микроавтобуслар, 15 та янги замонавий юмшоқ 50 ўриндиқли ва 40 та янги ISUZU автобуслари захираси яратилмоқда.

Мазукур транспорт воситаларини бошқариш учун 164 нафар малакали ҳайдовчиларни жалб қилиш кўзда тутилган.

"Юнеско" халқаро ташкилоти шафелигидаги тадбир доирасида Расмий меҳмонлар уйи, Имом ал Бухорий мажмуаси ҳамда
"Боғишамол гарден" масканини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

193