Шарқ тароналарида "Гран при"га сазовор бўлган мусиқа

Oбуна бўлиш
Шарқ тароналарида бош соврин ва 10 минг доллар мукофотга сазовор бўлган мусиқани тинглаб томоша қилинг.

ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Самарқандда яқинда ниҳоясига етган "Шарқ тароналари" фестивалида бош совринга Ўзбекистон Давлат конверваториясининг талабаси дуторчи қиз Меҳринигор Абдурашидова сазовор бўлгани ҳақида ҳабар берган эдик.

Қуйида "Ўзбекистон 24" телеканали томонидан суратга олинган, бутун дунёдан келган ҳайъат аъзоларини лол қолдирган, ўша мусиқани яна бир бор эътиборингизга ҳавола этамиз. 

- Бунака фестивалда биринчи маротаба қатнашишим. Бу ерда чет элдан келган санъаткорлар жуда кўп экан. Улар билан бирга чалиб ҳам кўрдик, беллашиб ҳам кўрдик. Уларнинг санъатлари жуда юқори даражада экан.

Победтель Шарк тароналари -  Мехринигор Абдурашидова - Sputnik Ўзбекистон
“Шарқ тароналари” ғолиби аниқланди, бош соврин – Ўзбекистонда! 

Лекин асосийси мана шу Регистон майдонининг ўртасида Ўзбекистоннинг номидан чиқишимизнинг ўзи - катта шараф. Ёшларга мана шундай эътибор берилаётгани, имкониятлар яратаётгани учун президентимизга катта раҳмат айтамиз, дейди Зарнигор. 

"Шарқ тароналари"нинг ҳайъат аъзоларидан бири, Ўзбекистон давлат концерваторияси профессори, бастакор, Ойдин Абдуллаева ЎзАга фестиваль иштирокчилари қандай баҳолангани ҳақида айтиб берди

– Иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаш жараёнида қўшиқлар миллийлиги, шеърларнинг оҳанг билан мутаносиблиги ва мазмундорлиги, қатнашчилар ижро маҳорати, либос танлаш ва саҳна ҳаракатларига эътибор қаратилди. Танлов иштирокчиларининг чиқишлари икки йўналишда: профессионал даражадаги халқ мусиқа ва қўшиқлари ҳамда замонавий композиторлар томонидан басталанган мусиқа ва қўшиқлар ижро йўналишида баҳоланди. 

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Шарқ Тароналари фестивалига 75 мамлакатдан 340дан зиёд мусиқачилар иштирок этишди. Фестивал доирасида очиқ концертлар, ижодий учрашувлар, илмий анжуманлар, давра суҳбатлари ва мастер-класслар бўлиб ўтди.

 

Янгиликлар лентаси
0