Архивное фото узбекского режиссера Зулфикара Мусакова

Зулфиқор Мусоқов Россияда бош соврин олган ўзбек киночиларини табриклади

219
Таниқли ўзбек режиссери Зулфиқор Мусоқов “Киношок”да бош соврин олган Умид Ҳамдамов ва актриса Феруза Саидоваларни табриклади.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Ўзбекистоннинг энг атоқли режиссерларидан бири Зулфиқор Мусоқов, Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган кинофестивалда бош совринни қўлга киритган ўзбекистонлик киночиларни табриклади.

“Ёш ҳамкасабам Умид Ҳамдамовни бош соврин билан ва актрисамиз Феруза Саидовани – “Иссиқ нон” фильмида ижро этилган энг яхши аёл актриса соврини билан чин юракдан табриклайман. Ўзимизнинг “Ўзбекфильм” студияси билан мағрурланаман, Ураа!!!  Улар ҳақиқий, таъмагир эмас! Янги ишларингизда омад тилайман!”, - деб ёзган режиссер.

Эслатиб ўтамиз, 1-8 сентябр кунлари Анапада бўлиб ўтган “Киношок” фестивалида ўзбекистонлик режиссер Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” фильми бош совринга сазовор бўлган эди. Ундан ташқари фильм композитори Тоир Қўзиев энг яхши фильм композитори совринига ҳам эга бўлган эди.

219
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

372
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

372
Во время съемок фильма

Аюб Шаҳобиддиновнинг фильми икки халқаро кинофестивалда иштирок этади

93
Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси Қозон ва Ереван шаҳарларидаги халқаро кинофестивалда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси “XVI Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали” ва Ереваннинг "Fresco" маънавий-ахлоқий фильмлар халқаро кинофестивалининг асосий танлов дастурларига киритилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Аюб Шаҳобиддинов. 2013 йилда “Паризод” фильми билан Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивалининг асосий танловида иштирок этгани ва кинофестивал ундада яхши таассуротларни қолдирганини таъкидлаган.

“Fresco” кинофестивали эса мен учун янги тажриба. Пандемия туфайли кўплаб кинофестиваллар бекор қилинди, аммо Ереван кинофестивали тўлиқ ташкил этилаётган бўлиб, томошабинлар ёзги кинотеатрлар экранларида фильмларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар”, – деди режиссёр.

“Рангсиз тушлар” фильмида инсон ўз “мен”ини ҳар қандай шароитда: қамоқхона деворларида, жамиятда ёки оилада ўзгартиришининг бир неча муҳим жиҳатлари илгари сурилган.

Фильм Бесцветные сны Аюба Шахобиддинова
Пресс-служба "Узбеккино"
Фильм "Бесцветные сны" Аюба Шахобиддинова

Кўп йиллик қамоқдан сўнг ўз қадрдон гўшасига қайтган фильм бош қаҳрамони Кашмира аста-секин оиласида, жамиятда ўз ўрнини топиш ҳуқуқига эга эканлигини исботлаши керак эди. Бунда у фақат қатъият ва ирода туфайли кучли шахсга айланиши мумкинлиги англаб етади. Фильмда жамиятда жазо муддатини ўтаб келган шахсларга нисбатан ноўрин муносабатнинг шаклланиши, “одамлар нима дейди” каби қарашлар ортидан пайдо бўладиган ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Фильмда бош қаҳрамон ролини Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, киноасарда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Анвар Назаровлар суратга тушган. Сценарий муаллифи  Умид Ҳамдамов

Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали Татаристон пойтахтида 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестивалнинг таъсисчилари – Татаристон Маданият вазирлиги, Қозон шаҳри маъмурияти, Россия Муфтийлар кенгашидир.

“Fresco” бу Ереванда ҳар йили ўтказиладиган кинофестивалдир. Унинг асосий мақсади маданий мулоқот орқали инсонпарварлик қадриятлари, муҳаббат ва бағрикенглик фазилатларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

93
На перевале Камчик грузовик с цементом упал в овраг: двое погибли

Цемент юкланган “Isuzu” жарликка қулади: икки киши қурбон бўлди

1
“Қамчиқ” довонида юк машинаси жарликка қулаши оқибатида 28 ёшли ҳайдовчи ва 23 ёшли йўловчи ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. “Қамчиқ” довонида юк машинаси жарликка қулаши оқибатида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 08 июль куни соат 07:30 да Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ош” автомобиль йўлнинг 223 километрида бўлган. Цемент юкланган “Isuzu” машинаси ҳайдовчиси 28 ёшли Ж.Ж. “Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган. Сўнгра йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, жарликка ағдарилиб кетган.

Оқибатда автомашина ҳайдовчиси Ж.Ж. ва йўловчиси 23 ёшли Ш.Ж.лар тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1
Теглар:
ЙТҲ, Қамчиқ