Ўзбекистонда суратга олинган телесериал "ТЭФИ" мукофотини олди

© SputnikРежиссер сериала "Саодат" Музаффар Эркинов
Режиссер сериала Саодат Музаффар Эркинов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда суратга олинган "Саодат" сериали Кишиневда бўлиб ўтган телекўрсатувлар фестивали лауреати бўлди.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистонда суратга олинган “Саодат” телесериали 9 - Халқаро "ТЭФИ-Ҳамдўстлик" танловида совринга муносиб деб топилди.    

Мукофотни қабул қиларкан, сериал режиссери Музаффар Эркинов фестиваль меҳмонларини Ўзбекистонга таклиф қилди.

“Вазиятдан фойдаланиб, барчангизни Ўзбекистонга таклиф қиламан. Бизнинг қадимий Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларимизга ташриф буюринг. Биз меҳмонлардан доим хурсандмиз. Қаерда бўлсак ҳам, нима қилсак ҳам барчаси – инсонлар фойдаси ва умумий дўстлик учун”, - деди режиссер.

Музаффар Эркинов фестивалга ўзининг яна бир асарини тақдим этди - “Ўгай она” деб номланган бадиий фильм.

Эслатиб ўтамиз, 9-халқаро телекўрсатувлар фестивали Молдова пойтахти Кишиневда 16-19 сентябр кунларида бўлиб ўтди. Унда МДҲнинг 12 мамлакатидан 80га яқин телевизион лойиҳалар иштирок этди.

Молдова президенти Игорь Додон патронажида ўтган фестивалда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Эстония ва Украина вакиллари иштирок этишди.

Янгиликлар лентаси
0