Узбекский кинорежиссер Умид Хамдамов

Ўзбекча “Киношок” ёки Умид Ҳамдамов “Иссиқ нон” ҳақида нима деди

790
(Янгиланган 18:12 19.09.2019)
МДҲ киночилари фестивалида бош совринни қўлга киритган ўзбекистонлик режиссер Умид Ҳамдамов билан суҳбат.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. XXVIII “Киношок” фестивалининг бош соврини ўзбекистонлик режиссер Умид  Ҳамдамовга берилди. Фестивал ғолиби Sputnik мухбирига ушбу картинани суратга олиш вақтида дуч келган қийинчиликлар ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Фильм

“Иссиқ нон” фильми ҳаётда бўлган воқеаларга асосланган. Ундан ота-онаси тирик бўла туриб мактаб-интернатга тушиб қолган қизча ҳақида ҳикоя   қилиб беради. Ушбу воқеа режиссер кўз ўнгида содир бўлган, унинг қаҳрамонлари билан режиссёр шахсан учрашган. Картинадаги бош қаҳрамон – турмуш ўртоғи Россияга кетиб қайтиб келмаган ёш аёл – унинг қариндоши. Ушбу аёл ролини ўйнаган ўзбек актрисаси – Феруза Саидова, “Киношок”да энг яхши аёл актриса совринига муносиб деб топилди.    

“У аёл тинчгина ҳаёт кечиради, - дейди Умид Ҳамдамов. – У доривор ўтларни йиғиб сотади, ҳар куни нон ёпиб магазинга топширади, зорланмай оиласини боқиб яшамоқда. Турмуш ўртоғи йўқ, у Россияга кетиб ўша ерда уйланган. Албатта, орқага қайтмайди. Аёл буни билади, у энди фақат болалари учун яшамоқда. Шундай яшаш бизнинг аёлларимизнинг қонида бор”.   

Ўзбек кино ижодкорлари орасида Умид Ҳамдамов биринчилардан бўлиб ушбу долзарб муаммони кўтариб чиқди. Шу вақтга қадар чет элларга ишлаш учун чиқиб кетаётган  эркаклар туфайли оилалар бузилаётгани ҳақида олдин ҳеч ким гапирмас эди.

“Бу жиддий ижтимоий муаммо, - дейди режиссер. – Қариялар ва болалардан ташқари бирорта ҳам эркак қолмаган қишлоқларни мен ўз кўзим билан кўрганман”.  

“Иссиқ нон” фильмидаги воқеалар ҳам ана шундай қишлоқлардан бирида содир бўлади. Ушбу фильм ҳақида қизиқ фактлардан бири – унда умуман эркаклар йўқ. Онда – сонда пайдо бўладиган ёш бола ва ақли заиф ўсмирдан ташқари. Эркаклар йўғида оила бошлиғи вазифасини бош қаҳрамоннинг бувиси бажаради. У оила ҳаётини анъанавий урф-одатлар ва қаттиқўл қоидаларга асосан бошқаради. Ўсмир қизалоқ эса бунга қарши исён кўтаради.

1 / 3
Кадр из фильма "Горячая лепешка"

Умид Ҳамдамовнинг ўзи ҳам ушбу фильм сюжети Александр Островскийнинг “Чақмоқ” пьесасига ўхшаб кетишини тан олади. Масалан, бош қаҳрамоннинг буваси – бу Островскийнинг Кабанихаси, исёнчи ўсмир эса– Катерина.

Фильм Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Жиззах вилоятида суратга олинган. Энг сўнгги саҳналар эса Жиззах вилоятида Айдаркўл бўйида суратга олинган. Фильм атиги бир ой ичида суратга олинган.  

Режиссёр

Умид Ҳамдамов 38 ёшда, у Навоий шаҳрида туғилган, Давлат санъат ва маданият институтини битириб, оммвий тадбирлар постановкачиси ва театрда ҳам актёр сифатида ишлаган.

“Мен ҳар доим кино яратишга қизиққанман, – дейди режиссер. – Менимча, театрда томоша икки соатдан кейин тугайди ва томошабин уни эсидан чиқариб юборади. Мен эса узоқроқ давом этадиган ва эсда қоладиган нарса яратмоқчи эдим. Кейинроқ актёр бўлдим ваниҳоят режиссёрга айландим”.

Режиссер Умид Хамдамов и президент Центрально-Азиатская академия кинематографических искусств Ак илбирс Таалайбек Кулмендеев
Режиссер Умид Хамдамов и президент Центрально-Азиатская академия кинематографических искусств "Ак илбирс" Таалайбек Кулмендеев

"Иссиқ нон" фильмининг номи нотўғри таржима қилинган. Оригиналида аслида Сугнон, яъни - ўчоқ. Ушбу ном унинг асл моҳиятини яхшироқ тушунтириб беради. Фильмни фестивалга юбориш вақтида кимдир унинг номини сўзма-сўз “Иссиқ нон” деб таржима қилган ва ушбу ном ҳамма жойда эълон қилинган. Мен уни намойиш қилишдан олдин томошабинларга унинг асл номи - ”Ўчоқ” деб эълон қилдим, дейди режиссер.  

Нима бўлса ҳам бошида аралаш-қуралаш билан бошланган жараён охири бир неча нуфузли совринлар билан тугади. Гран-придан ташқари, фильм энг яхши аёл актриса ва энг яхши мусиқа номинациялари бўйича ғолиб деб тан олинди.

“Тоир Қўзиев бизда жуда машҳур мусиқачи, мен унинг мусиқаларини тез-тез эшитардим. Кейин билсам, у Ҳиндистон, Францияга тез-тез бориб у ердаги мусиқачилар билан бирга концертлар бераркан. Дастлаб, мен уни таклиф қилганимда, биз бир-биримизни яхши тушунмаган эдик. Лекин 2,5 ой ичида биз биргалашиб буни амалга оширдик. Ҳақиқатдан ҳам мусиқа ушбу фильмга жуда мос тушган”, - дейди Ҳамдамов.

Келажакда бундан 100 йил олдин бўлган воқеалар, хусусан Абдулла Қодирий ҳаёти ҳақида фильм суратга олмоқчиман, - дейди режиссёр. – унга россиядан ҳам бир неча актёрларни таклиф қилишни режалаштирмоқдаман. Келаси йил кузда ушбу фильмни тақдим этамиз деб ўйлайман.

Бош ҳакам

Маълумки, “Киношок” фестивалининг бош ҳаками Юсуф Розиқов эди. У киши ҳам ўзбекистонлик, лекин картина Гран-При олишига “миллий бирдамлик” сабаб бўлмаган.

- Бошида ўз ватандошим  фильмини бош совринга тавсия қилиш менга бироз ноқулайдек туюлди, лекин бошқа беш ҳакамдан тўрттаси ушбу фильмни олға суришди. Мен бундай бирдамликни кутмаган эдим, - деди Розиқов фестивалдан сўнг.

Мен бош ҳакам сифатида иккита овозга эга эдим, лекин “Иссиқ нон” фильм учун улар керак бўлмади. Умид Ҳамдамов фильми ғолиб чиқишининг энг катта сабаби – у ҳеч қандай тренд ва брендларга мос келишга ҳаракат қилмасдан, инсон руҳияти ҳақида самимий фильм суратга олган, ана шунинг учун ғолиб бўлди, - дейди бош ҳакам.

790
Микрофон на сцене. Архивное фото

Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорлар 50 % ижара имтиёзига эга бўлади

63
Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, лицензиатларнинг давлат реестрини юритиш, уларнинг фаолияти ва эришган натижалари ҳақидаги ахборотларни киритиб бориш Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали орқали амалга оширилади;
  • концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинади;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ташаббуслари билан ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режалари асосида ўтказилади;
  • Президент, Ҳукумат ва ҳокимнинг давлат тадбирларини ўтказишни назарда тутувчи қарорларида ушбу тадбирларни ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар буюртмачилари ва молиялаштириш манбалари кўрсатилади;
  • давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда ёзма ва ҳақ эвазига шартнома тузилади (концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ходимлари билан тузиладиган меҳнат шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бундан мустасно).

Тадбирларга ижодкорларни жамоатчилик асосида жалб қилишга йўл қўйилмайди

Фармонга мувофиқ, Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

2020 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилади ва улар таълим муассасаларига тўлиқ етказилади.

63
Инстаграм-поединок: Лола Астанова выступила с американским блогером - видео

Соҳибжамол Лола Астанова машҳур блогер билан ролик тайёрлади

556
Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" сериали саундтрекини ижро этишди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистонлик пианиночи Лола Астанова машҳур америкалик блогер Руди Манкусо билан видео ролик тасвирга олди.

Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" саундтрекини ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Шунингдек, улар "Кариб денгизи қароқчилари" фильмига саундтрек ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Ўтган йили Лола Астанова "Тахт ўйинлари" сериали бош қўшиғини ижро этган эди. Ушбу видео 74 мингдан ортиқ лайк тўплади.

Руди Манкусо – YouTubeда ўзининг комик видеолари билан машҳур бўлган блогер ва мусиқачи. Унда YouTubeда 5 миллиондан ортиқ, Instagram’да 9 миллиондан зиёд обуначиларига эга.

556

Сизларни яхши кўрамиз: АҚШда полициячи намойишчилар олдида тиз чўкиб кечирим сўради

0
(Янгиланган 22:12 02.06.2020)
Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин 46 ёшли афроамерикалик Жорд Флойд вафот этди. Бу ҳолат бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Калифонияда бир неча полициячи намойишчилар олдига чиқиб, мурожаат қилишди. Ҳатто ходимлардан бири тиз чўкиб, намойишчини қўчоқлаб олди.

0