Режиссер, актер и сценарист Рашид Маликов

Рашид Маликов "Оскар"га даъвогар ўзбек "Иссиқ нон"нинг имкониятлари билан ўртоқлашди

290
Sputnik Ўзбекистон билан суҳбатда режиссёр Рашид Маликов ўзининг ёш ҳамкасби Умид Ҳамдамовнинг мазкур кинолентаси юзасидан таасуротлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон миллий кинокомиссияси томонидан Оскар мукофотининг "Энг яхши халқаро бадиий фильм" номинациясига "Иссиқ нон" бадиий фильми тақдим этилган. Аввалроқ, фильм Россиянинг навбатдаги "Киношок" кинофестивалида Гран-при ҳамда унга басталанган мусиқа ва энг яхши аёл роли учун мукофотларни қўлга киритганди. 

Режиссёр фильм унга ёққани ва умуман олганда, кинодаги умумий ёндашув, ундаги ростгўй, инсонпарварлик руҳида акс эттирилган ғоялар томошабинни мафтун этишини билдирди. Энг асосийси, дейди Маликов, бу фильм замонавий ўзбек воқеликларига ҳаққоний назардир.  

"Умуман олганда, "Иссиқ нон" - ўзбек киноматографияси учун катта ютуқ. Фикримча, унда намойиш қилинган ҳаёт воқеликларига соф, реал қараш томошабинни айниқса жонлантиради. Лента тамоман замонавий кино тилида туширилган. Фильм мавзуси -  молиявий қийинчиликлар орқасидан қулаётган, жамиятнинг бир бўлаги бошидан кечираётган фожеа - замонавий ўзбек қишлоқ ҳаёти учун актуал, бунга шубҳа йўқ. Фильмни, мен ўзбек кинематографияси учун катта жасорат, деб таърифлай оламан”, - дейди Рашид Маликов.

Ушбу фильмнинг "Оскар"ни олишга имкониятлари борасида фикр юритар экан, режиссёр, бундай имконият Ўзбекистон учун, ҳар қандай бошқа номинант учун бўлгани сингари, албатта, бор, дейди.

"Менга қолса, Ўзбекистон учун бу мукофотни қўлга киритишнинг имконияти бор-йўқлиги ҳақида эмас, мамлакатда Оскар қўмитасининг ташкил этилганлигининг ўзи катта ютуқ. Мазкур институционал тузулманинг вужудга келгани муҳим. Чунки бу қўмита бўлмасдан, "Оскар"га даъво қилиш мумкин эмасди", - дея саволга хулоса қилади у.

Фикрининг давомида, "жаҳон кинематографиясидаги тенденцияларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, АҚШ киноакадемияси бугунги кунда "Оскар"ни - мейнстримни ёрита олган картиналар билан улашаётганлиги кузатилади. "Иссиқ нон", бу маънода, ўзида мейнстримни мужассам этган пухта ва кам бюджетли фильмдир".

Сўзининг якунида, Рашид Маликов ёш ўзбек режиссёри Умид Ҳамдамовнинг ижод маҳсули "Оскар" шорт-листига кира олишига умид билдириб, унга зафарлар тилаб қолди.

"Оскар"нинг навбатдаги соҳиблари 2020 йил 9 февралда маълум бўлади. Мукофотлаш маросими Лос-Анжелеснинг машҳур Dolby театрида бўлиб ўтади.

290