В Москве в Центральном доме кинематографистов открылись Дни узбекского кино в России

“Оскар”га даъвогар ўзбек фильми Москвада намойиш этилди

3171
(Янгиланган 17:26 03.10.2019)
Ўзбек киноси кунлари очилиш маросимида москвалик томошабинларга Ўзбекистон “Оскар” мукофотига илгари сураётган Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” фильми намойиш этилди.

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik, Лев Рыжков. Москвадаги Киноижодкорлар марказий уйида Ўзбек киноси кунлари бошланди. Ўзбек фильмлари 6 кун давомида намойиш этилади. Россиялик томошабинлар эътиборига “Ўзбеккино” киностудияси томонидан ишлаган ҳам классик, ҳам энг янги фильмлар ҳавола қилинади. 3 октябрь куни Қозон шаҳрида фильмлар намойиши бўлиб ўтади.

В Москве в Центральном доме кинематографистов открылись Дни узбекского кино в России
Sputnik
Москвадаги Киноижодкорлар марказий уйида Ўзбек киноси кунлари бошланди.

Ўзбек киноси кунлари очилиш маросимида “Иссиқ нон” фильми юлдузи, “Киношок”нинг энг яхши аёл роли совринига эга бўлган Феруза Саидова ҳам иштирок этди. “Иссиқ нон” фильмида у Норгул – эри тирик бўла туриб бева қолган аёл (эри Россияга ишлашга кетиб, ўша ерда уйланган) ролини ижро этган. Саидова қаҳрамони оиласини боқиш учун ўзини аямайди.

Феруза Саидова
Sputnik
Феруза Саидова

“Мен Норгул образи билан Ўзбекистоннинг барча аёлларини кўрсатиб беришга уриндим, - деди Sputnik нашрига берган интервьюсида Феруза Саидова. – Мен томошабин аёллар оиласи ва фарзандлари учун нималар қилмаслигини англашларини, улар ҳар куни қиладиган муҳим, лекин кўринмас бўлган ишларни кўрсатишни хоҳладим. Ахир бу кўринмас ишлар замирида оила кун кўради. Норгул бутун дунёга: “Аҳволим ёмон! Ёрдам беринг!” дея жар солмайди. У қўлидан келган ишларни қилади. У ҳеч нарса қарамасдан фарзандлари рўзғор нима эканини билишларини хоҳлайди”.

Феруза Саидованинг тақдири у гавдалантирган қаҳрамон тақдирига жуда ўхшаб кетади: “Иссиқ нон”да Норгул барча ҳавасларидан воз кечган, актриса эса бир вақтлар қатор нуфузли кино лойиҳаларига рад жавобини берган.

“Менинг иккита кичик ёшдаги фарзандим бор эди – ўғлим ва қизим, - дея ҳикоя қилади Феруза. – Ҳозир улар, албатта, улғайишган, лекин улар кичкина бўлган вақтларида мен фильмга суратга тушишдан бош тортганман Ахир мен ўзбек аёлиман-ку. Оила мен учун биринчи ўринда. Ҳозир ҳам ҳамма лойиҳаларга розилик бермайман. Мен учун яхши драматургия муҳим. Иккинчиси профессиал жамоа бўлиш шарт. Мен ҳамиша сўрайман: ким либослар бўйича рассом, ким оператор? Ёшларга ишонаман, лекин бу инсонлар ўз ишининг устаси эканини билишим зарур”.

“Ўзимни комедия ва жангари фильмларида ҳам синашни истардим, - дейди Феруза Саидова. – Илгари бу каби фильмларда рол ижро этиш имкониятим йўқ эди. Лекин актриса сифатида ўзимни турли жанрларда синашни хоҳлайман”.

Энг янги тарихда илк бор

Ўзбек киноси кунлари очилишига турли томошабинлар ташриф буюрди: Москвада истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар, кино соҳасида таҳсил олаётган талабалар, кино ишқибозлари.

“Ўзбек киноси кунлари энг янги тарихда илк бор бўлиб ўтмоқда, - деди Sputnik нашрига Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихона вакили Зокир Зоитов. – Охирги ўзбек киноси фестивали бундан анча олдин – 80-йиллар охирида бўлиб ўтганди. Ўшандан буён бу сингари намойишлар бўлмаганди. Бу икки томонлама маданий ҳамкорлигидаги ажойиб воқеа ва янги қадам”.

Сотрудник посольства Узбекистана в РФ Закир Заитов
Sputnik
Сотрудник посольства Узбекистана в РФ Закир Заитов.

Фестиваль давомида Россия кинематографик ташкилотлари ва йирик кинокомпаниялар билан маданий ҳамкорлик тўғрисида қатор битимлар имзоланиши кутилмоқда.

“Мосфильм киностудияси билан биргалик кино ишлаш ва реновация ва модернизацияда “Мосфильм” интеграция тажрибаси масалаларини муҳокама қилдик, - дея маълум қилди Sputnik нашрига “Ўзбеккино” миллий агентлиги халқаро бўлими раҳбари Умид Зунунов.  -  “Ўзбеккино” киностудияси ҳозирда ривожланмоқда, янги студиялар қурилмоқда, эскилари янги жиҳозлар билан таъминланмоқда. Биз бу борада “Мосфильм”га тажрибасига таяниш мумкин ёки мумкин эмаслигини муҳокама қилдик.

Руководитель международного отдела национального агентства Узбеккино Умид Зунунов
Sputnik
Руководитель международного отдела национального агентства "Узбеккино" Умид Зунунов.

“Ўзбеккино” вакили амалий масалалар ҳам муҳокама қилингани маълум қилди. Масалан, “Ўзбекфилм” мутахассисларининг “Мосфильм”да амалиёт ўтказиш имконияти.  “Иккинчи даражали” мутахассислар режиссёр ёрдамчилари, грим усталари, либослар бўйича усталарнинг стажировкаларига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, делегация Бутунроссия давлат кинематография институтига (ВГИК) ташриф буюриб, олийгоҳ ректори ва талабалари билан суҳбатлашди.

Россия “Госфильмофонд”и билан шартнома имзолаш кутилмоқда. Унга кўра Ўзбекистонга турли йилларда “Ўзбеккино” суратга олган рақамли кинотасмалар нусхаси топширилади, деди Умид Зунунов.

“Ушбу фильмлар рўйхати жорий йилнинг бошида тузилган эди, - дейди Умид Зунунов. Рўйхатдан 300 дан ортиқ картиналар ўрин олган. Биз умид қиламизки, Россия томони рақамли нусхаларни бепул тақдим этади.

3171
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

386
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

386
Во время съемок фильма

Аюб Шаҳобиддиновнинг фильми икки халқаро кинофестивалда иштирок этади

97
Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси Қозон ва Ереван шаҳарларидаги халқаро кинофестивалда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси “XVI Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали” ва Ереваннинг "Fresco" маънавий-ахлоқий фильмлар халқаро кинофестивалининг асосий танлов дастурларига киритилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Аюб Шаҳобиддинов. 2013 йилда “Паризод” фильми билан Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивалининг асосий танловида иштирок этгани ва кинофестивал ундада яхши таассуротларни қолдирганини таъкидлаган.

“Fresco” кинофестивали эса мен учун янги тажриба. Пандемия туфайли кўплаб кинофестиваллар бекор қилинди, аммо Ереван кинофестивали тўлиқ ташкил этилаётган бўлиб, томошабинлар ёзги кинотеатрлар экранларида фильмларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар”, – деди режиссёр.

“Рангсиз тушлар” фильмида инсон ўз “мен”ини ҳар қандай шароитда: қамоқхона деворларида, жамиятда ёки оилада ўзгартиришининг бир неча муҳим жиҳатлари илгари сурилган.

Фильм Бесцветные сны Аюба Шахобиддинова
Пресс-служба "Узбеккино"
Фильм "Бесцветные сны" Аюба Шахобиддинова

Кўп йиллик қамоқдан сўнг ўз қадрдон гўшасига қайтган фильм бош қаҳрамони Кашмира аста-секин оиласида, жамиятда ўз ўрнини топиш ҳуқуқига эга эканлигини исботлаши керак эди. Бунда у фақат қатъият ва ирода туфайли кучли шахсга айланиши мумкинлиги англаб етади. Фильмда жамиятда жазо муддатини ўтаб келган шахсларга нисбатан ноўрин муносабатнинг шаклланиши, “одамлар нима дейди” каби қарашлар ортидан пайдо бўладиган ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Фильмда бош қаҳрамон ролини Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, киноасарда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Анвар Назаровлар суратга тушган. Сценарий муаллифи  Умид Ҳамдамов

Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали Татаристон пойтахтида 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестивалнинг таъсисчилари – Татаристон Маданият вазирлиги, Қозон шаҳри маъмурияти, Россия Муфтийлар кенгашидир.

“Fresco” бу Ереванда ҳар йили ўтказиладиган кинофестивалдир. Унинг асосий мақсади маданий мулоқот орқали инсонпарварлик қадриятлари, муҳаббат ва бағрикенглик фазилатларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

97
Усиление карантина в Узбекистане

Карантин чораларининг кучайтирилишининг асосий сабаби нимада мутахассис изоҳи

14
(Янгиланган 12:59 13.07.2020)
Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзосининг сўзларига кўра, илгари асосан коронавирус чет элдан қайтарилганларда аниқланган бўлса, ҳозир тенг ярми аҳоли орасида аниқланяпти.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус  тарқалишининг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш юзасидан тизимда олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Унда коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов карантин чекловларининг кескинлаштирилганининг асосий сабабини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, карантин чекловлари юмшатилган кейин касалланиш сони кескин ортиб борган. Ҳозирги кунда клиникаларда 5 мингдан ортиқ ўринда коронавирусга чалинган беморлар даволанмоқда.

Оқилов фуқаролар 20 кун уйда ўтирса ва бу билан зарарланиш занжири узилса, беморлар сони ҳам камайишига ишонч билдирди.

“Илгари янги зарарланиш сони асосан чет элдан қайтарилган ватандошларимиз ичидан чиққан бўлса, тенг ярми аҳоли орасида аниқланяпти. Мана шу карантин чораларининг кучайтирилишининг асосий сабабидир”, - деди мутахассис.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 13 193 та ҳолат аниқланган. Кеча, 12 июль куни мамлакатда 484 та янги касалланиш ҳолати аниқланган, шундан 265 таси аҳоли орасида. Беморларнинг 7852 нафари тузалиб кетган. Жами 61 киши вирус қурбонига айланган.

14
Теглар:
Ўзбекистон, карантин, коронавирус