Узбекистан сможет выдвигать фильмы на премию Оскар

“Оскар” мукофотига даъвогарларнинг лонг-листи эълон қилинди

127
(Янгиланган 12:47 08.10.2019)
93 давлатдан талабнома келиб тушган бўлиб, улар қаторида ўзбекистонлик режиссёр Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” фильми ҳам жой топган.

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. “Энг яхши хорижий фильм” номинациясида “Оскар”га даъвогарлар лонг-листи аниқланди.

Умумий ҳисобда 93 давлатдан талабнома келиб тушган бўлиб, уларнинг орасида илк бор Ўзбекистон, Гана ва Нигерия қатнашмоқда. 

Россиялик режиссёр Кантемир Балаговнинг “Дылда” (Новча) фильми ҳам рўйхатда ўрин эгаллаган.

Рашид Маликов "Оскар"га даъвогар ўзбек "Иссиқ нон"нинг имкониятлари билан ўртоқлашди

Киноакадемия қоидаларига кўра, кинотасма АҚШдан ташқарида тасвирга туширилган ва ундаги қаҳрамонлар ўртасидаги мулоқотлар инглиз тилидан бошқа тилда олиб борилиши, фильмнинг давомийлиги 40 дақиқадан ошмаслиги керак.

Илгари ушбу номинация “Хорижий тилдаги энг яхши фильм” деб номланган. Бу йилдан янги ном билан эълон қилинган.

“Иссиқ нон” Оскар танловига юборилади

Эслатиб ўтамиз, “Оскар”га Ўзбекистондан ёш кинорежиссёр Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” фильми даъво қилмоқда. Кинотасма Россиянинг “Киношок” XXVIII Очиқ фестивалида Гран-прини қўлга киритган эди. Унда бош ролни ижро этган Феруза Саидова “Энг яхши аёл роли учун” совринига эга бўлганди.

127
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

375
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

375
Во время съемок фильма

Аюб Шаҳобиддиновнинг фильми икки халқаро кинофестивалда иштирок этади

94
Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси Қозон ва Ереван шаҳарларидаги халқаро кинофестивалда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси “XVI Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали” ва Ереваннинг "Fresco" маънавий-ахлоқий фильмлар халқаро кинофестивалининг асосий танлов дастурларига киритилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Аюб Шаҳобиддинов. 2013 йилда “Паризод” фильми билан Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивалининг асосий танловида иштирок этгани ва кинофестивал ундада яхши таассуротларни қолдирганини таъкидлаган.

“Fresco” кинофестивали эса мен учун янги тажриба. Пандемия туфайли кўплаб кинофестиваллар бекор қилинди, аммо Ереван кинофестивали тўлиқ ташкил этилаётган бўлиб, томошабинлар ёзги кинотеатрлар экранларида фильмларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар”, – деди режиссёр.

“Рангсиз тушлар” фильмида инсон ўз “мен”ини ҳар қандай шароитда: қамоқхона деворларида, жамиятда ёки оилада ўзгартиришининг бир неча муҳим жиҳатлари илгари сурилган.

Фильм Бесцветные сны Аюба Шахобиддинова
Пресс-служба "Узбеккино"
Фильм "Бесцветные сны" Аюба Шахобиддинова

Кўп йиллик қамоқдан сўнг ўз қадрдон гўшасига қайтган фильм бош қаҳрамони Кашмира аста-секин оиласида, жамиятда ўз ўрнини топиш ҳуқуқига эга эканлигини исботлаши керак эди. Бунда у фақат қатъият ва ирода туфайли кучли шахсга айланиши мумкинлиги англаб етади. Фильмда жамиятда жазо муддатини ўтаб келган шахсларга нисбатан ноўрин муносабатнинг шаклланиши, “одамлар нима дейди” каби қарашлар ортидан пайдо бўладиган ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Фильмда бош қаҳрамон ролини Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, киноасарда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Анвар Назаровлар суратга тушган. Сценарий муаллифи  Умид Ҳамдамов

Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали Татаристон пойтахтида 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестивалнинг таъсисчилари – Татаристон Маданият вазирлиги, Қозон шаҳри маъмурияти, Россия Муфтийлар кенгашидир.

“Fresco” бу Ереванда ҳар йили ўтказиладиган кинофестивалдир. Унинг асосий мақсади маданий мулоқот орқали инсонпарварлик қадриятлари, муҳаббат ва бағрикенглик фазилатларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

94
Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции

Рақобатга дош беролмади: Европа ва Осиё америка СТГдан воз кечмоқда

258
(Янгиланган 22:13 09.07.2020)
Европа ва Осиёда мовий ранг ёқилғи нархи - кўп йиллик минимумларда. Ҳатто АҚШ Энергетика вазирлиги америка суюлтирилган табиий газини олишдан ҳеч қандай наф йўқлигини тан олди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik, Наталья Дембинская. Европа ва Осиёда мовий ранг ёқилғи нархи - кўп йиллик минимумларда. Ҳатто АҚШ Энергетика вазирлиги америка суюлтирилган табиий газини олишдан ҳеч қандай наф йўқлигини тан олди. Мижозлар ёз ойларига режалаштирилган юздан зиёд шартномалардан воз кечдилар. Натижада, экспорт қарийб 63,6%га қулади. Океан орти гази нега ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолгани хусусида - РИА Новости материалида ўқинг.

Нархлар тушди

Ўтган йил АҚШда табиий газ экспорти-неттоси 54,7 миллиард кубометрга етди — бу 2018 йилги кўрсаткичдан 20,7 миллиардга кўп. СТГнинг йирик ишлаб чиқарувчиси Cheniere Energy маълумотларига кўра, биринчи кварталда дунё бозорида сотув ҳажми 100 миллион тоннага етган — бу 2019 йилгига қараганда ўн миллион тоннага кўп. Ўсиш аксарият ҳолларда америкаликлар томонидан таъминланган.

Режалар оламшумул эди: 2020-йилда — 67,2 миллиард кубометр, 2021-йилда — 79,5. Ушбу кўрсаткичлар январь ойида АҚШ Энергетика вазирлиги энергетик маълумотларни бошқариш бошқармаси томонидан айтилди. Аммо, ҳеч нарса рўй бермаслиги, шундоқ ҳам маълум эди, албатта.

Қишнинг илиқ келиши ҳамда коронавирус пандемияси туфайли талабнинг қисқариши оқибатида таклифларнинг ортиб кетгани Европа ва Осиёда газ бозорларини қулатди. Европадаги Голландиянинг TTF хабида ўртача нарх тўрт ойда илк маротаба 2019 йилнинг мос даврига қараганда икки марта тушиб кетди. Японияга нақд етказиб беришлар 44%га қисқарди.

Апрель ойига бориб америка СТГнинг Европага экспорти иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламай қўйди. Европа ва Осиёнинг йирик компаниялари июнь-июль ойларига режалаштирилган шартномаларни бекор қилдилар.

Bloomberg маълумотларига кўра, АҚШдаги СТГ-заводларидаги юклаб жўнатишлар апрель ойида қарийб 30%га камайган. Май ойига келиб экспорт учдан бир қисмга қисқарган — шу жумладан, коронавирус туфайли киритилган чекловлар туфайли ҳам.

Иқтисодий жиҳатдан яшашга лаёқатлимас

АҚШ Энергетика вазирлиги энергетика ахборотини бошқариш бошқармаси июнь ойига берган прогнозлари ўта пессимистик. Европа ва осиёлик харидорлар СТГнинг 110 партиясидан: июнь-июль ойларига мўлжалланган 70 та, август ойидаги - 40та партиядан  воз кечдилар. Америка денгиз терминалига етказиб беришлар март ойи охиридагига қараганда икки марта қисқарди.

"Европа ва Осиёда СТГга ва табиий газга бўлган паст нақд нархлар АҚШдаги нарҳга ўта таъсирчан бўлган экспортнинг яшовчанлигини заифлаштирди", - дея далиллайдилар EIA аналитиклари.

Улар бераётган баҳога кўра, АҚШдан июнь ойида Европа ва Осиёга бир суткада ўртача 101 миллион кубометр юборилган, июль ва август ойида эса 62 миллион кубометр бўлади. Бу экспорт салоҳиятининг 25% демакдир.

Пасайишда давом этади

Экспертларнинг океан орти газидан мижозлар камида ёз ойи охирига қадар воз кечишда давом этиши ҳақидаги огоҳлантиришлари ҳам тасдиқланди: АҚШдаги фьючерс нархлари сентябрга қадар европаникидан баланд бўлади.

Январь-апрель ойларида имконияти чегарасида ишлаган олтита америка СТГ-заводлари — майга келиб ўз қувватини 65%гача пасайтирди. Июль ойи бошларида 50% ва ҳатто ундан пастроқ бўлади, дейилади Platts Analyticsнинг июнь ойидаги обзорида.

"Нархлар афзалликлари деярли йўқ бўлиб кетганлиги сабабли, америка поставкаларидан воз кечиш вақт масаласи эди", - деди Америка стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази мутахассиси Никос Цафос.

Миллий энергетик хавфсизлик жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игор Юшковнинг сўзларига кўра, харидорлар ҳозирда АҚШ суюлтирилган гази учун шундай тўловни амалга оширишга тайёрларки, у ҳатто суюлтириш ва транспорт харажатларини қопламайди.

Энг йирик жабрдийда — американинг биринчи ва йирик терминали - Sabine Pass бўлади: қувватлар юқори нархлар фонида харид қилинган, эксплуатацияга киритилиш даври - 2016 йилга келиб, ҳолат ўзгарган. Ўша вақтдан эътиборан завод фақат зиёнига ишламоқда.

Энергетика вазирлиги ахборотига кўра, АҚШдан суюлтирилган табиий газ экспорти 2020 йилнинг биринчи тўрт ойида суткасига ўртача 218 миллион кубометрни ташкил қилган, аммо апрель ойидан май ойига қадар бўлган даврда 17%га тушган.

EIAда етказиб бериш ҳажми сентябрга келиб ўса бошлашини кутишмоқда, негаки жаҳонда табиий газга бўлган талаб секин-аста қайта тикланмоқда.

Газга ғарқ бўладилар

Аммо йирик инвестицион банклар прогнози у қадар оптимистик эмас. Аналитикларнинг изоҳ беришларича, жаҳонда ёқилғининг улкан захираси тўпланган. Суюлтирилган табиий газ халқаро савдоси ҳам америкалик сланецчилар учун муҳим каналларни "бўғиб" қўйган ҳолда барбод бўлди. Нефть яна бир баррели 40 долларгача қимматлагани боис, нефтчилар қазиб олиш ишларини қайта тикладилар ва иккинчи даражали маҳсулот сифатида бозорга кўп миқдорда арзон газни етказиб бера бошладилар.

Америка СТГси учун анъанавий "свалка" ҳисобланган Европада нархлар тушиб кетгани боис, BofA Securities аналитиклари фикрича, бу маҳсулотга у ерда эҳтиёж йўқолди. Эндиликда ёқилғини чет элга сотиш ўрнига, газ сақланадиган катта идишлар ва махсус жойларга тортиб ўтказилмоқда.

Goldman Sachs ҳисоб-китобига кўра, экспорт бекор қилингани туфайли, америка захиралари 21,52 миллиард кубометрга ортади. Бир йил аввал қайд этилган кўрсаткич учдан бир қисмга, беш йилликдаги ўртача кўрсаткич эса - 18%га ошган. Октябрга келиб, мамлакатнинг газни сақлаш бўйича имкониятлари тугаши мумкин, бу эса ўз навбатида СТГ қазиб олиш ва ишлаб чиқариш ҳажмининг рекорд даражада қисқаришига олиб келади.

258