“Тоғлардек баланд бўл”: коррупцияга қарши кураш ўзбек театри саҳналарида

© ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРПремьера спектакля "Будь высок как горы" в Узбекском национальном драматическом театре
Премьера спектакля Будь высок как горы в Узбекском национальном драматическом театре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Спектаклда илк бор республиканинг бирорта театрида кўтарилмаган мавзу очиб берилган. Кон-металлургия соҳасида бой ҳаётий тажрибага эга инсон қисмати ва матонатли ҳаёт йўли, қўрқмас, довюрак ва фидокор ўзбек шахта кончилари ҳаёти театр саҳнасига олиб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik.  Ўзбек миллий академик драма театрида драматург Қўчқор Норқобил қаламига мансуб “Тоғлардек баланд бўл” асари асосида қўйилган премьера намойиши бўлиб ўтди.

Спектакль премьерасига машҳур ёзувчи ва шоирлар, Навои кон-металлургия комбинати раҳбарияти, шахта кончилари ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулло Маъсудов драмани саҳналаштириш жараёнига тўхталар экан, асарда замонавий томошабин талаб ва эҳтиёжлари қайд этилгани, ҳозирда кенг жамоатчилик орасида жиддий драмаларни кўришга қизиқиш юқори эканлигига ўз эътиборини қаратди.  

Асарда оғир саноат, кон-металлургия соҳасида узоқ ҳаётий тажриба ва чуқур ҳаётий билимга эга инсон тақдири тўлақонли талқин қилинган. Драмадаги замон қаҳрамони шу соҳани ривожлантириш учун барча турмуш қийинчиликлари ва тақдир зарбаларига собит туриб, матонат билан курашади.

Ўзбекистонликларнинг аксарияти мамлакатда коррупция тарқалган, деб ҳисоблайди

Ўта мураккаб ҳаётий йўлни босиб ўтиб раҳбар лавозимига эришган инсоннинг поклик, замондошларига нисбатан меҳр-муррувват кўрсатиш, халқ ва юрт бойлигини кўз қорачиғидек асраш, коррупция ва талон-тарожликка йўл қўймаслик учун олчоқлик ва турли зуғумлар олдида иродаси синмасдан жасорат кўрсатиши чуқур таҳлил қилинган.

Драмада замон қаҳрамони образи қиёфаси инсон дарди ва қалб изтироблари орқали акс эттирилган. Асарда инсон қисмати ва матонатли ҳаёт йўли ифодаланган. 

Спектаклни ёш режиссёр Ғофуржон Мардонов саҳналаштирган. Бош ролларни халқ артисти Зуҳра Ашурова, хизмат кўрсатган артистлар Тоҳир Саидов, Меҳриддин Раҳматов ва бошқалар ижро этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбек миллий академик драма театрида 105-ижодий мавсум бошланди.

Янгиликлар лентаси
0