Билли Портер

Қора танли гей актёр “Cinderella”да она ролини ижро этади

621
(Янгиланган 19:33 15.10.2019)
Замонавий кинематографияда сиёсий хушфеъллик намойиши давом этмоқда. Америкалик гей актёр машҳур болалар эртагида бош аёл ролларининг бирини ижро этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Америкалик актёр, ўз жинсий ориентациясини баралла эълон қилган Билли Портер “Cinderella” (Зумраша) янги ремейк мюзиклида чўқинтирган бахил пари она ролини ижро этиши мумкин, хабар қилади РИА Новости.

Ҳозирда Sony компанияси 50 ёшли актёр билан бу борада музокаралар олиб бормоқда.

Зумраша ролини 22 яшар куба ва америкалик қўшиқчи Карла Камилла Кабельо ижро этади.

Певица Камила Кабелло
Bryan Steffy
Карла Камилла Кабельо

Портер томошабинларга “American Horror Story” (Американинг даҳшатлари тарихи), “Pose” (Поза) сериаллари орқали танилган. У энг яхши эркак роли учун “Эмми” мукофотини қўлга киритган илк қора танли гомосексуал актёр бўлди.

621