Cтуденты Московского государственного лингвистического университета

Москвада “Ўзбек тили дўстлари” клубини очиш ҳақида қарор қабул қилинди

281
Москва давлат лингвистика университетида Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили” ҳақидаги қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган ўқув-маърифий тадбир ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Москва давлат лингвистика университетида Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили” ҳақидаги қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган ўқув-маърифий тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилди.

“Учрашувда олий ўқув юрти профессор ва ўқитувчилари, ўзбек тилини ўрганаётган россиялик талабалар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар қайд этганидек, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили ўзбек халқи учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир”, - дейилган хабарда.

Студенты Московского государственного лингвистического университета
Студенты Московского государственного лингвистического университета

Учрашув давомида Москва давлат лингвистика университети талабалари ўзбек тилининг турли жиҳатлари, ўзбек мумтоз ва замонавий шоир ва ёзувчилари, тарихи ва замонавий тараққиётига бағишланган тақдимотлар билан чиқдилар.

Талабалар томонидан ўқиб берилган Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазал ва рубоийлари, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Эркин Воҳидовнинг шеърлари тадбир кўркига кўрк қўшди.

Бўлиб ўтган мулоқот якунида унинг иштирокчилари бир овоздан доимий равишда фаолият юритадиган “Ўзбек тили дўстлари” клуби ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилдилар.

281
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

383
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

383
Во время съемок фильма

Аюб Шаҳобиддиновнинг фильми икки халқаро кинофестивалда иштирок этади

96
Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси Қозон ва Ереван шаҳарларидаги халқаро кинофестивалда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси “XVI Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали” ва Ереваннинг "Fresco" маънавий-ахлоқий фильмлар халқаро кинофестивалининг асосий танлов дастурларига киритилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Аюб Шаҳобиддинов. 2013 йилда “Паризод” фильми билан Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивалининг асосий танловида иштирок этгани ва кинофестивал ундада яхши таассуротларни қолдирганини таъкидлаган.

“Fresco” кинофестивали эса мен учун янги тажриба. Пандемия туфайли кўплаб кинофестиваллар бекор қилинди, аммо Ереван кинофестивали тўлиқ ташкил этилаётган бўлиб, томошабинлар ёзги кинотеатрлар экранларида фильмларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар”, – деди режиссёр.

“Рангсиз тушлар” фильмида инсон ўз “мен”ини ҳар қандай шароитда: қамоқхона деворларида, жамиятда ёки оилада ўзгартиришининг бир неча муҳим жиҳатлари илгари сурилган.

Фильм Бесцветные сны Аюба Шахобиддинова
Пресс-служба "Узбеккино"
Фильм "Бесцветные сны" Аюба Шахобиддинова

Кўп йиллик қамоқдан сўнг ўз қадрдон гўшасига қайтган фильм бош қаҳрамони Кашмира аста-секин оиласида, жамиятда ўз ўрнини топиш ҳуқуқига эга эканлигини исботлаши керак эди. Бунда у фақат қатъият ва ирода туфайли кучли шахсга айланиши мумкинлиги англаб етади. Фильмда жамиятда жазо муддатини ўтаб келган шахсларга нисбатан ноўрин муносабатнинг шаклланиши, “одамлар нима дейди” каби қарашлар ортидан пайдо бўладиган ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Фильмда бош қаҳрамон ролини Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, киноасарда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Анвар Назаровлар суратга тушган. Сценарий муаллифи  Умид Ҳамдамов

Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали Татаристон пойтахтида 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестивалнинг таъсисчилари – Татаристон Маданият вазирлиги, Қозон шаҳри маъмурияти, Россия Муфтийлар кенгашидир.

“Fresco” бу Ереванда ҳар йили ўтказиладиган кинофестивалдир. Унинг асосий мақсади маданий мулоқот орқали инсонпарварлик қадриятлари, муҳаббат ва бағрикенглик фазилатларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

96
Боевики движения Талибан

Қобул толиблар исканжасида: Афғонистон МОда қандай қилиб "таянч нуқта"ни топа олади

331
(Янгиланган 18:04 11.07.2020)
"Толибон"нинг келишувга бора олмаслик жиҳати Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятни янада ёмонлашишига олиб келади, қўшни Марказий Осиё мамлакатларига терроризм фаоллиги "проекцияси" билан таҳдид қилади.

Бу муаммони фақат ОДКБ(КХШТ) ва ШҲТ давлатлари салоҳиятини фаол жалб қилган ҳолда, ўзаро кўпқиррали ҳамкорлик форматида ҳал қилиш мумкин.

Афғонистоннинг асосий автомагистралларида июль ойи бошида толибларнинг тажовузи кескин ошди ва куч тузилмалари бу ҳолатга самарали қаршилик кўрсата олмайдилар. Террорчилар яхши ташкиллаштирилган ва қуролланган. Мамлакат шимолида американинг замонавий, ўқ узиш масофаси 1 800 метргача бўлган ўз-ўзини зарядловчи 12,7-ммли Barrett M82 снайпер милтиқларидан фойдаланганлик ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳолат эса Афғонистон пойтахти Қўшма Штатлар билан тинчлик битими мажбуриятларини бажармайдиган "Толибон"нинг қаттиқ қамали остида эканини англатади.

Абдул Рашид Дўстум июль ойи бошида Афғонистон тарихида учинчи маршалга айланди (шоҳ Вали Хон ва Муҳаммад Қосим  Фахимдан ташқари), аммо бу ғалабалар сонини кўпайтирмади.

Афғонистон куч тузилмалари 22 июн куни 19 йил давом этган ҳарбий ҳаракатлар давомида маълум бир вақт мобайнида юз берган энг катта йўқотишлар ҳақида баёнот беришди: бир ҳафта ичида толиблар 32 провинцияда 422 та ҳужумни амалга ошириб, 290 дан ошиқ ҳарбий хизматчи ва полициячиларни ўлдирганлар.

Бундан ташқари, 42 нафар тинч аҳоли, шу жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Сал олдин (19 июн куни) АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Кеннет Маккензи Қўшма Штатлар толиблар билан феврал ойида имзолаган битим доирасида ўз мажбуриятларини бажариб, Афғонистондаги қўшинлари сонини 8600 нафаргача қисқартиргани ҳақида маълум қилди. Террорчилар фаоллашуви америка қўшинлари чиқарилиши билан боғлиқлиги аниқ. Шу билан бирга, НАТОнинг "Қатъий кўмак" миссияси вазифалари бажарилмаган. Америкаликлар томонидан Афғонистоннинг миллий хавфсизлик кучлари тайёргарлигига миллиардлаб доллар сарфланган бўлса-да, бу ҳаракатлар самара бермади. 2001 йилда "Мустаҳкам озодлик" операцияси ўтказилганидан буён афғон героинининг ишлаб чиқарилиши кўлами ўн карра ошди ва дунёда гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасининг 80%дан ортиғини ташкил қилди. Толиблар ҳукуматни куч билан босиб олишга интилмоқда, "Ал-Қоида" жангариларини яшириб, Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудида террорчилик ташкилотлари ривожланиши ва кучайишига ҳисса қўшмоқда.

Қарама-қарши ҳамкорлик

Пентагон толиблар ҳаракати Афғонистондаги барқарорликнинг бош хатари бўлиб қолаётганини тан олади. АҚШ ҳарбий идораси июль ойидаги докладда толиблар ҳаракатига салбий баҳо берган, уларнинг Ал-Қоида билан алоқаси таъкидлаб ўтилган: "Аль-Қоида"нинг минтақавий филиали – АКИС – узлуксиз равишда "Толибон"нинг қуйи звеноси ролини бажариб келади ва унга афғон ҳукуматини йўқ қилиш бўйича интилишларида ёрдам беради, шунингдек, минтақадаги АҚШ кучлари ва ғарб мақсадларига бўлган ҳужумларга доимий қизиқишни қўллаб-қувватлаб келади. Ҳар ҳолда "Толибон" ушбу докладни пропагандистик ва асоссиз, деб атади. Чиқарилган америка қўшинлари ортга қайтиши даргумон. Афғонистондаги тинчлик жараёни катта эҳтимол билан виртуал лойиҳа, коалиция ҳукумати эса - эришиб бўлмас идеаллик рамзи бўлиб қолади.

Пентагоннинг "Толибон" билан биродарлашуви қандай якун топади?

Афғонистон президенти Ашраф Ғани "Мен афғон халқига хизмат қиламан, толиблар хоҳишига эмас", дея вақтинчалик ҳукумат фойдасига лавозимни тарк этиш имкониятини рад этмоқда. Афғонистон миллий ярашув бўйича Олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла яқинда "Толибон" ҳаракати иштирокида вақтинчалик ҳукуматни шакллантириш масаласи қуролланган можаро томонлари тўғридан-тўғри мулоқот ташаббуси билан чиққан тақдирда рўй бериши мумкинлигини айтди.

Тўғридан-тўғри мулоқот эса ўзаро асирлар алмашинуви жараёни якунлангач бошланиши лозим.

Жараён мантиқий якунига етишдан олис, ва боши берк кўчага кириб қолган, ахир "Толибон" озод этишни талаб қилаётган жангарилар рўйхатида "Ал-Қоида", "Лашкар-и-Тайба" ва бошқа террорчилик ташкилотлари аъзолари номлари келтирилган.

Афғон ҳукумати 4 015 маҳбусларни озодликка чиқарди ва ўта оғир жиноятлар учун суд қилинган 597 нафар маҳбусни чиқармоқчи эмас. Мисол учун, улар орасида - Қобулдаги Германия элчихонасида портлаш ташкилотчилари бор, ушбу теракт оқибатида 150га яқин инсон ҳалок бўлган. "Толибон"га яқин манбаларнинг таъкидлашича, номма-ном келтирилган 5000 маҳбуснинг озодликка чиқарилмасидан афғонлараро музокаралар бошланишидан умид қилиш керак эмас.

Ўзбекистон ва Тожикистондаги таянч нуқталари

Вашингтон Афғонистон учун таянчни, афғон турбулентлиги уларнинг хавфсизлигига тўғридан-тўғри хавф соладиган чегарадош Марказий Осиё давлатларидан изламоқда. Июль ойи бошида АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ва АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси раҳбари Адам Бойлер Тошкентга ташриф уюштирдилар.

Маҳаллий ҳукумат билан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш истиқболлари, Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун DFC молиявий маблағларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган. Сал олдин Халилзод Покистон ва Қатарда бўлиб, у ерда ҳам Афғонистондаги тинчлик музокаралари жараёнини қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилганди.

Шу билан бир қаторда Тошкентда ўзбек жиҳодчилари фаоллиги кузатилмоқда - ДХХ ва ИИВ ходимлари 30 июнь куни "Тавҳид ва жиҳод катибаси" халқаро террористик ташкилотининг "жиҳодга" тайёрланаётган 11та тарафдори фаолиятига чек қўйди.

Орадан тўрт кун ўтиб республикада "Жиҳодчилар" экстремистик оқимининг иккита яширин гуруҳлари, жами 25 киши фаолиятига чек қўйди.

Эҳтимол, толиблар билан тинчлик музокаралари ва Афғонистон иқтисодиётига инвестиция лойиҳалари қачонлардир иштирокчиларга дивидендлар олиб келар ҳам. Шундай бўлсада, бугунги кунда ОДКБ ва ШҲТ сингари "таянч нуқталари" фойдалироқ. Биринчи галда Афғонистон ҳудудидан қўшнилар территориясига муқаррар хавф туғдираётган террористик фаоллика куч билан жавоб қайтариш давлатлараро салоҳиятини ривожлантириш лозим. ИД стратегияси экспансияни кўзда тутади. Марказий Осиё республикаларидан бўлган 4200 нафар жиҳодчилар Ироқ ва Сурияда жанговар тажриба орттирдилар.

Американинг Soufan Group компанияси докладига мувофиқ, террористик ташкилотлар томонидан Яқин Шарқда амалга оширган жанговар ҳаракатларда 2018 йилда 1 300га яқин тожик, 1 500 ўзбек, 500 қозоқ ва 500 қирғиз фуқаролари иштирок этишган. Бу одамларнинг аксарияти янги "қаҳрамонликлар"га тайёрлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.

Таъкидлаш муҳимки, Ўзбекистоннинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги мустаҳкам позициялари асосан Россия Федерацияси ва МДҲдаги бошқа давлатлар билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик туфайли яратилган.

Марказий-Осиё минтақасидаги барқарорлик ОДКБ кучлари: тезкор ёйиладиган коллектив кучлар (10 дан ортиқ батальонлар) ва тезкор жавоб қайтарувчи коллектив кучлар (махсус бўлинма таркибидаги 22 минг ҳарбий хизматчилар) томонидан мунтазам таъминланади. Ўзбекистон ОДКБга аъзо эмас, аммо шундай бўлсада, ушбу "хавфсизлик гумбази" остидадир. Куч тузилмаларининг кўпмиллатли контртеррористик ҳамкорлиги мунтазам ривожланади. Сал олдин Ўзбекистон ва Тожикистон "Шериклик-2020" деб номланган ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида иккиёқлама битимни имзолаган эди.

Тожикистонда жойлашган Россиянинг 201-ҳарбий базаси ўз ҳарбий имкониятларини доимий равишда кучайтириб ва ошириб боради. Мотоўқчилар бўлинмалари муҳим объектларни миналаштирилган душман автомобиллари ҳужумларидан ҳимоя қилиш машғулотларини мунтазам амалга ошириб келади.

"Жиҳодчилар"нинг тактик ҳаракатларига "Орлан-10" учувчисиз учиш қурилмалари ва бронеуралларда жойлашган "ЗУ-23" мобил зенит қурилмалари ёрдамида чек қўйилади. Бу ишлар ҳатто тунги вақтларда ҳам тегишли прицел ва приборлар ёрдамида амалга оширилади.

Мобил гуруҳлар тоғда жойлашган Ляур полигонида позиция мудофаасидан ҳужумга ўтишни, ортга тисарилаётган душманни таъқиб қилиш ва йўқ қилишни ўрганадилар.

Марказий Осиё стратегик йўналишида 2020 йилда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) давлатлари қуролли кучларининг 40 га яқин қўшма машғулотлари бўлиб ўтади. Бир нечта давлатлар ҳудудларида 20дан ортиқ полигонлардан фойдаланилади.

Бундан ташқари, август ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо саккиз давлатнинг 10 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилари кенг кўламли "Тинчлик миссияси-2020" аксилтеррор машғулотларида иштирок этадилар. Террорчилар билан муваффақиятли "музокараларнинг" реал ва алмаштириб бўлмайдиган инструментлари мана шундан иборат. Аммо ғарблик "шериклар" баъзида Россиянинг минтақавий ролини (ОДКБ ва ШҲТ) бошқача мазмунда кўрсатишга ҳаракат қилишади.

Ғалати воқеа

Америка журналистлари хавф-хатарни писанд қилмаган ҳолда 6 июль куни аллақандай Раҳматулла Азизийни топиш учун афғонистоннинг Қундуз провинциясига келадилар. Азизийни The New York Times нашри июнь ойида "россиялик агентлар" ва "Толибон" ўртасида воситачи деб атаган эди. Эслатиб ўтаман, NYT версиясига кўра, Россия разведкаси толибларга америка ҳарбийлари қотиллиги учун пул тўлаган бўлиши мумкин. Табиийки, Азизийни топишнинг имкони бўлмади. Қундузда у ҳақда ҳеч ким ҳатто эшитмаган бўлиб чиқди. Сал олдин "Толибон": Ислом амирлигининг 19 йиллик жиҳоди аллақандай разведка органи ёки чет давлатнинг садақасига муҳтож эмас", дея ўз эътирозини билдирган эди.

АҚШ ҲК Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Кеннет Маккензи 8 июл куни миллий разведкадан Россиянинг толиблар билан эҳтимолий тил бириктируви ҳақида хабарлар келиб тушганлиги ҳақида баёнот берди. Аммо бу хабарлар етарлича асос базасига эга эмасди. Маккензининг таъкидлашича, толиблар кўп йиллар давомида америкалик аскарларга ҳужум уюштириб келади The New York Timesдаги мақолалар Афғонистонда америка қўшинлари хавфсизлигини таъминлаш алгоритмини ўзгартира олмаган.

Сўнгги йилларда Россиянинг Марказий Осиёда ижобий таъсири ортган, ва бу Ғарбдаги энг тор доирада минтақавий муаммоларни ўз фойдасига "тартибга солиб туришни" истовчи алоҳида кучларга ёқмаяпти. Аммо Афғонистондаги уруш ва тинчлик масалалари устидан монопол назорат ўтмишда қолмоқда. РФ Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев сешанба куни бежиздан: "Россия ва америка махсус хизматлари кенг кўламли йўналишлар бўйича ҳамкорлик қиладилар. Терроризмга қарши кураш - аниқ амалий натижалар бор соҳадир", дея таъкидламади. Мураккаб масалалар фақатгина ҳамкорликдаги халқаро уринишлар билан ҳал этилади. Афғон йўналишида ОДКБ ва ШҲТга аъзо ҳар бир давлатнинг ўрни беқиёсдир.

331