Торговля сувенирами для туристов

Маданий меърос объектлари 30 йилгача фойдаланишга берилиши мумкин

122
Бўш турган маданий меърос объектлари жисмоний ва юридик шахсларга савдо, интернет ва экскурсия хизматлари кўрсатиш учун ижарага берилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Моддий маданий меърос объектлари 5 йилдан 30 йилгача фойдаланишга берилиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Ҳукуматининг 18 октябрда имзоланган 881-сонли низомда айтиб ўтилган.

Низомга мувофиқ, балансида давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объекти бўлган юридик шахслар ундан фойдаланиш бўйича ҳар йили Маданий мерос департаментига таклиф киритади. Департамент таклифни ўрганиб чиққанидан кейин тегишли хулоса қиқаради ва уни сайт орқали эълон қилади.

Доимий ва даврий равишда диний урф-одат ва маросимлар ўтказиб туриладиган объектдан фойдаланиш мақсадлари ва шартлари Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилади.

Шунингдек жисмоний ва юридик шахслар бўш турган объектни фойдаланишга бериш таклифи билан чиқиши мумкин ва моддий маданий меърос объектлари савдо, интернет ва экскурсия хизматлари кўрсатиш учун ижарага берилиши мумкин.

122
Дни культуры Узбекистана в Таджикистане

Анқара ва Истанбулда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

126
Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказилади. Бу масала Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги икки томонлама шерикликнинг юқори даражаси, шунингдек, икки мамлакат манфаатларига мос келадиган барча йўналишлардаги ҳамкорлик қўлами юқори суръатлар билан ўсиб бораётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Маданий-гуманитар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

“Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари юқори даражада бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Туркия” стратегик ҳамкорлик Кенгашининг биринчи йиғилиши мамлакатлараро ҳамкорликнинг ривожланишида бошланган янги босқични ифода этганлиги ҳам таъкидланди.

Иккала давлатнинг умумий манфаатлари ва ташаббусларини илгари суриш мақсадида яқин вақтларда Стратегик режалаштириш гуруҳининг 2-йиғилишини ва икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш имконияти кўриб чиқилди.

Туркия томонига пандемияга қарши курашда бир неча бор кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркия пандемиянинг таъсирига қарамай, ўзаро савдо ҳажмини қисқа муддатда 5 млрд долларга етказишга келишиб олгани хабар қилинган эди.

126
Концерт в честь Людмилы Гурченко

"Мени тинч қўйинг": Наргиз биринчи эри Руслан Шарипов ҳақида гапирмасликка аҳд қилди

5186
Таниқли эстрада хонандаси Наргиз Зокирова собиқ эри Руслан Шарипов хотирасига бағишлаб ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост ёзиб қолдирди.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Таниқли эстрада хонандаси Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида собиқ турмуш ўртоғи Руслан Шариповнинг бевақт вафотидан чуқур қайғудалигини баён этди. Хонанда фурсатдан фойдаланиб, ушбу қайғудан фойдаланиб қолмоқчи бўлган журналистларга мурожаат қилган.

"Қадрдон кузатувчиларим! Бугун биринчи эрим - Руслан оламдан ўтди. Буни англаш мен учун ниҳоятда оғриқли. Мен қайғудаман. Ҳамдардлик билдириб ёзган изоҳларида мени белгилаган инсонларнинг барчасига миннатдорлик билдираман. Қўлимни кўксимга қўйиб, шуни айтмоқчиманки, ушбу постни оммага эълон қилишни истамас эдим, чунки кимнингдир ўлими - пиар учун сабаб эмас! Фожиа ва ўлимлардан шу йўл билан даромад олишга ҳаракат қиладиган одамлардан эса - нафратланаман! Шунинг учун, мендан бирон шарҳ ёки изоҳ кутмаслигингизни ўтиниб илтимос қиламан! Бу, шунингдек, Нью-Йоркда бўлган ва журналистларнинг тўхтовсиз қўнғироқ-ҳуружларига дуч келган онамга ҳам тегишли. Бу бизнинг шахсий қайғуимиз ва уни қандай енгишимиз - оиламизнинг ички ишидир. Тушунаман, ҳозирги кунда таниқли инсонларнинг аксарияти бундан фойдаланиб, умрга татигулик серия ва сюжетлари билан телеканаллар бўйлаб саёҳатни амалга оширган бўлардилар. Мен эса ундайлар сафига кирмайман. Менинг шахсий ҳаётим сотилмайди ва сотиб олинмайди! Албатта, қалбимда асраб келадиган кўплаб қадриятларим бор, улар ҳақида айнан сизнинг хабардор бўлишингиз кўпам шарт эмас. Тушунганингиз учун раҳмат", - деб ёзиб қолдирган хонанда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Руслан Шарипов куни кеча 54 ёшида оламдан ўтди. 

Руслан Шарипов 1966 йил 10 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Шарипов нафақат қўшиқчи, балки мусиқачи ва бастакор бўлган: "Болалар", "Сетора", "Байт" каби машҳур гуруҳларга асос солган. Бундан ташқари, таниқли хонанда "Шаҳзод" ва "Хўжа" гуруҳларининг машҳур қўшиқларини басталаган.

5186

Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди

40
(Янгиланган 14:52 06.08.2020)
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск яқинида россияликлар қўлга олиниши ҳолати юзасидан мамлакатга Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Куни кеча Лукашенко Украина президенти Владимир Зеленский билан бу ҳолатни телефон орқали муҳокама қилди. Киев қўлга олинганларни Украина жануби-шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда гумон қилмоқда.

Беларусда россияликларни қўлга олиниши

Беларусь ҳукумати 29 июлда 33 нафар россиялик қўлга олинганини маълум қилди. Минск уларни хусусий ҳарбий компаниянинг  “жангарилари” деб ҳисобламоқда. Россияликлар Беларусда сайлов олдидан оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь томонининг россияликлар ҳибсга олиш ҳолатини нотўғри талқин қилиши ҳеч қандай танқидга бардош бермаслигини таъкидлаб, кераксиз салбий ҳис-туйғулар кескинлигини оширишни тўхтатишга чақирди.

Бундан аввал Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Минскда қўлга олинганлар “катта эҳтимол билан” хусусий хавфсизлик компаниясининг ходимлари эканлиги, Минскда транзит тартибида бўлиб, рейсга кеч қолганликларини айтганди.

Песковнинг сўзларига кўра, Кремлда улар қонунга зид иш қилишгани ҳақида ҳеч қандай маълум йўқ. Унинг таъкидлашича, Россия Беларуснинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган ва аралашмаяпти.

40