Картины в музее им. Савицкого в Нукусе

Савицкий музейи директори зиён етказилган дурдона асар тақдири хусусида сўзлади

238
(Янгиланган 12:36 28.10.2019)
И.В.Савицкий номидаги Нукус музейида сақланиб келинган авангард-рассом Александр Шевченко қаламига мансуб “Баба с ведрами” асари зарар кўрган эди. Расмнинг келгуси йил доимий кўргазма сафига қайтарилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik, Мария Науменко. И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи директори Гулбаҳор Изентаева Шевченконинг машҳур дурдона асари устида олиб борилаётган реставрация ишлари қандай кечаётгани ҳамда кўргазма мажмуаси ёнғинга қарши тизими модернизацияси қачонга режалаштирилгани хусусида сўзлади.

Ёнғинни ўчириш тизимининг фавқулодда ишлаб кетганлиги натижасида "Баба с ведрами" асарига зиён етказилган ва у ҳали-хануз консервацияда сақланмоқда, аммо келаси йил асар музей залларида кўргазмага қўйилиши режалаштирилган.

"Баба с ведрами" асари ҳозирда реставрацияда сақланяпти. Москвадан эксперт Надежда Кошкина келиб асарни консервациялаб кетган эди. Кошкинанинг йил охирига қадар келишини кутяпмиз. Ҳозирда у ишлайдиган Грабарь номидаги марказ директори номига хат йўллаганмиз", - дейди Изентаева.

Унинг сўзларига кўра, энг муҳим жараён - бўёқ қатламининг суратда мустаҳкамлаб олиниши аллақачон амалга оширилган ва асарга қўшимча тус бериш, яъни "пардозлаш" қолган, холос.

"Жамоатчилик ушбу шоҳ асарни келгуси йилда яна томоша қилишидан жуда умидвормиз. Суратни яна музей экспозициясига қўйишни мақсад қилиб олганмиз", - қўшимча қилди музей директори.

Музейнинг ёнғинга қарши тизими модернизацияси ҳақида сўз юритар экан, Изентаева бу мураккаб ва кўп маблағ талаб қиладиган иш эканлигига эътибор қаратди. Ёнғинни ўчиришда қўлланилаётган сув асосидаги тизимни газ тизимига ўтказиш учун маблағ керак. Республика Маданият вазирлиги орқали Молия вазирлигига тегишли мурожаат юборилган. Молия вазирлиги молиялаштириш масаласини ҳал қилади.

И.В.Савицкий номидаги музейни "Саҳродаги Лувр" деб ҳам аташади. Кўргазмада XX аср биринчи ярмидаги авангард-рассомларнинг дурдона асарлари жамланган.

Картина Баба с ведрами художника Александра Шевченко
"Баба с ведрами" асари. Рассом Александр Шевченко. 1914 йил.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил июль ойида Савицкий музейида ўт ўчириш тизимининг нотўғри ишлаб кетиши оқибатида жиддий зарар кўрган асарнинг бугунги кундаги ўртача нархи қарийб 1,5 млн АҚШ долларга баҳоланган.

238