Максим Фадеев

Наргиз билан жанжалдан сўнг Фадеев барча артистлар билан шартномаларни бекор қилди

258
Продюсер сўзларига кўра, лейбл шундан ҳажмгача ўсган-ки, бугун уни назорат қилишнинг имкони йўқ. Шу сабаб ҳам ушбу қарор қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Юрак хуружи ҳақидаги миш-мишлар ва Наргиз билан юз берган можаро ҳақидаги хабарлардан сўнг, Максим Фадеев барча артистлар билан шартномаларни бекор вилди, у бу ҳақда видеомурожаатида маълум қилган.

MALFA продюсерлик маркази артистларга уларнинг контентидан фойдаланиш имконини қолдирди. Шунингдек, эндиликда компания эксклюзив материаллар яратишга ихтисослашиши маълум қилинган.

"Мен, мана 30 йилдирки MALFA компаниясини узлуксиз бошқариб келмоқдаман. Мен бу баёнотни қай тарзда оммага етказишни очиғи билмай тургандим, чунки жуда кўп миш-мишлар юрибди. Шунга ишончим комилки, бутун шоу-бизнес нималар рўй бераётганидан хабардор, аммо мухлислар бу ҳақда билишни исташмоқда. Мен сизларга нималар бўлаётганини шахсан ўзим айтмоқчиман. MALFA компанияси лейблдаги барча артистлар билан шартномаларни бекор қилди. Шу билан бирга биз барча контентларни муаллифлик ҳуқуқлари сақланиб қолиниши шарти билан артистларга текинга фойдаланишга бердик", - деди Фадеев ўзининг видеомурожаатида.

У шунингдек, компания ташкил топганидан буён биринчи маротаба бу каби глобал ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Продюсернинг сўзларига кўра, лейбл шундай ҳажмда катталашиб кетганки, уни назорат қилишнинг имкони қолмаган, шу боис ҳам бундай қарор қабул қилинган.

"Эндиликда олдинга ҳаракатланамиз. Бу ўзгаришларга сабаб бўлган маҳсулотни сизга тақдим этишга аҳд қилганмиз. У мутлақо эксклюзив, жуда қиммат компания бўлади, масс-маркет эмас. Биз энди бозорга кўп артистларни таклиф эта олмаймиз, йилига бир ёки икки арстистни тақдим қилишимиз мумкин. Эътиборимизни янада яхшироқ жамлаб, энг яхши маҳсулотни тақдим этамиз", - деб таъкидлаган Фадеев.

Максим Фадеевнинг MALFA компанияси Molly, "Серебро" гуруҳи, Tereza, Исайя ва бир қатор бошқа мусиқачилар билан ҳамкорлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Интернет тармоғида Максим Фадеевнинг юраги хуруж қилгани ҳақида хабар тарқалган, аммо артист директори буни рад этган эди.

258