Зрительный зал и оркестровая яма

"Современник" 40 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда

336
"Современник" театри актёрлари Ўзбекистонга саёҳатни интиқлик билан кутишмоқда. Театр матбуот-котиби Елена Волкованинг сўзларига кўра, бу уларга ўзгача ижодий мазмун касб этади

ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Шу кунларда Москвадаги "Современник" театри саҳнасида қозоғистонлик театри гастроли якунланди, эндиликда труппа 40 йил деганда биринчи марта Ўзбекистонга йўл олмоқда.

"Бу сафаримиз икки томонлама қизиқ бўлади, - деди Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда театр матбуот-котиби Елена Волкова. – Биз Ўзбекистонда бўлмаганимизга анча бўлган ва шу боис сафаримиз ўзгача истакка лиммо-лим".

Современник гастролларини Алишер Усмоновга қарашли "Санъат, илм, спорт" жамғармаси, "Катта гастроллар" Россия федерал дастури ва Ўзбекистон Маданият вазирлиги қўллаб-қувватламоқда.

"Три сестры" ва "Неформат" спектакллари Алишер Навоий театри ҳамда Ўзбекистон ёшлар театри саҳналарида 19 ноябрдан 24 ноябргача намойиш этилади.

336