Бу фильм "бомба" бўлади: Иван Архипов "Барон-2" картинаси ҳақида

© Sputnik / Дильшода РахматоваКартина "Барон2" создается при содействии НА "Узбеккино" продюсерским центром "Инферно"
Картина Барон2 создается при содействии НА Узбеккино продюсерским центром Инферно - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Барон 2: Қайтиш" картинаси "Ўзбеккино" ҳамкорлигида Россиянинг "Инферно" продюсерлик маркази томонидан суратга олиниши маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ўртасида ижодий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, "Барон 2" фильмини икки давлат киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олиш режалаштирилган.

актер Фархад Махмудов - Sputnik Ўзбекистон
Фарход Махмудов: ижобий қаҳрамонларни ўйнаш - зерикарли

"Барон 2: Қайтиш" картинаси "Ўзбеккино" ҳамкорлигида Россиянинг "Инферно" продюсерлик маркази томонидан суратга олиниши маълум қилинди.

"Бу фильм ҳақиқий бомба бўлади, ва албатта, бу Ўзбекистондаги энг талантли режиссёр Рустам Сагдиев туфайли. У ўзини аямайди. Сидқидилдан ёндашади. Фильмда ўзбек актёрлари, россиялик актёрлар, қозоғистонлик юлдуз, Беларусь, Туркия, Миср ва Суриядан артистлар роль ижро этишган", - деди кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия кинофоруми давомида "Инферно" продюсерлик маркази раҳбари Иван Архипов.

Эслатиб ўтамиз, жангари руҳдаги фильмнинг биринчи қисми 2016 йил 15 январда катта экранларга чиққан ва томошабинларда катта қизиқиш уйғотган. Фильм давомида актёр Фарҳод Махмудов иштирок этиши маълум.

Янгиликлар лентаси
0