Тошкентдаги “Илҳом” театри ёпилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Тошкентда “Илҳом” театри ёпилиши мумкин. 7 феврал куни театр жамоаси "OFELOS PLAZA" МЖЧдан бинони бўшатиб қўйиш тўғрисида хат олди.

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Тошкентда “Илҳом” театри ёпилиши мумкин. Бу ҳақда театрнинг Telegram-каналида хабар ёзилган.

Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон “Илҳом” театри асосчиси Марк Вайлнинг қотилини вақтинча Тожикистонга топширди

Таъкидланишича, 7 февраль куни театр “Шодлик” меҳмонхонаси янги эгаси "OFELOS PLAZA" МЖЧдан бинони бўшатиб қўйиш ҳақида хат олди.

Театр жойи 1976 йилда театр асосчиси Марк Вайлга берилган. 1994 йилда хусусийлаштиришдан сўнг у театрдан беғараз асосда фойдаланган. “Шодлик” меҳмонхонасининг аввалги раҳбари билан 2023 йилгача ижара шартномаси тузилган.

Театр биносида ушбу масала юзасидан 12 феврал куни матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Марк Вайл 2007 йил 6 сентябрда ўлдирилганди. Унга уйининг подъeздида ҳужум қилинган. Оғир тан жароҳатларини олган 55 ёшли Марк Вайл шифохонада вафот этган.

2010 йил 17 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ёқуб Ғафуровни Ўзбекистон ҳудудида бир қатор жиноятларни содир этгани учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этган эди. Жумладан, Ёқуб Ғафуров шериклари Алишер Сатторов ва Қаҳрамон Пўлатов билан “Илҳом” театри асосчиси Марк Вайлнинг ўлимида айбдор деб топилганди.

Ўтган йил апрел ойида Ўзбекистон Бош прокуратураси Тожикистон Бош прокуратураси сўрови бўйича маҳкум Ёқуб Ғафуровни (Тожикистон фуқароси, 1973 йилда туғилган) қўшни давлат ваколатли органлари қўлига топширганди.

Янгиликлар лентаси
0