Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Лола Йўлдошева яна фарзанд кутмоқда - фото

841
(Янгиланган 14:34 17.02.2020)
Севишганлар кунида хонанда инстаграм саҳифасида "Байрамингиз муборак. Барчангизга севги тилайман!" изоҳ билан фотосуратни жойлаштирди.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Ўзбекистонлик хонанда Лола Йўлдошева учинчи фарзандини кутмоқда, бу ҳақда у инстаграм саҳифасида маълум қилди.

Севишганлар кунида хонанда фотосуратни жойлаштирди.

"Байрамингиз муборак. Барчангизга севги тилайман!" деб ёзган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

Хонанданинг мухлислари шарҳларда уни табриклаб, яхши тилакларни ёзишмоқда.

"Болалар мен билан банд, машинада ҳатто эшикни ўзим очишимга ҳам рухсат беришмайди, массаж қилишади, нонушта тайёрлаб беришади", - деб ёзган хонанда.

841
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

381
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

381
Во время съемок фильма

Аюб Шаҳобиддиновнинг фильми икки халқаро кинофестивалда иштирок этади

96
Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси Қозон ва Ереван шаҳарларидаги халқаро кинофестивалда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси “XVI Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали” ва Ереваннинг "Fresco" маънавий-ахлоқий фильмлар халқаро кинофестивалининг асосий танлов дастурларига киритилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Аюб Шаҳобиддинов. 2013 йилда “Паризод” фильми билан Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивалининг асосий танловида иштирок этгани ва кинофестивал ундада яхши таассуротларни қолдирганини таъкидлаган.

“Fresco” кинофестивали эса мен учун янги тажриба. Пандемия туфайли кўплаб кинофестиваллар бекор қилинди, аммо Ереван кинофестивали тўлиқ ташкил этилаётган бўлиб, томошабинлар ёзги кинотеатрлар экранларида фильмларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар”, – деди режиссёр.

“Рангсиз тушлар” фильмида инсон ўз “мен”ини ҳар қандай шароитда: қамоқхона деворларида, жамиятда ёки оилада ўзгартиришининг бир неча муҳим жиҳатлари илгари сурилган.

Фильм Бесцветные сны Аюба Шахобиддинова
Пресс-служба "Узбеккино"
Фильм "Бесцветные сны" Аюба Шахобиддинова

Кўп йиллик қамоқдан сўнг ўз қадрдон гўшасига қайтган фильм бош қаҳрамони Кашмира аста-секин оиласида, жамиятда ўз ўрнини топиш ҳуқуқига эга эканлигини исботлаши керак эди. Бунда у фақат қатъият ва ирода туфайли кучли шахсга айланиши мумкинлиги англаб етади. Фильмда жамиятда жазо муддатини ўтаб келган шахсларга нисбатан ноўрин муносабатнинг шаклланиши, “одамлар нима дейди” каби қарашлар ортидан пайдо бўладиган ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Фильмда бош қаҳрамон ролини Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, киноасарда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Анвар Назаровлар суратга тушган. Сценарий муаллифи  Умид Ҳамдамов

Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали Татаристон пойтахтида 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестивалнинг таъсисчилари – Татаристон Маданият вазирлиги, Қозон шаҳри маъмурияти, Россия Муфтийлар кенгашидир.

“Fresco” бу Ереванда ҳар йили ўтказиладиган кинофестивалдир. Унинг асосий мақсади маданий мулоқот орқали инсонпарварлик қадриятлари, муҳаббат ва бағрикенглик фазилатларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

96
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП

Андижондаги боғча мудираси ўз жонига қасд қилди - сабаблар

14
Ишчи гуруҳининг аниқлашича, Балиқчи туманидаги масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятда тизимли иш йўлга қўйилмаган. Раҳбарлик мажбуриятлари зарур тарзда бажарилмаган, натижада аҳоли томонидан мактабгача таълим тизимига норозилик кайфияти юзага келган.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Г.Хўжақулова ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда МТТ вазирлиги матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, мактабгача таълим вазири тегишли фармони билан МТТ бўлими фаолиятини ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Ишчи гуруҳ ахборотига кўра, 1967 йилда туғилган Хўжақулова жорий йил май ойи бошида ўз жонига қасд қилган ва олган жароҳатлари туфайли касалхонага олиб борилган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, боғча мудирасининг ҳаётини асраб қолишнинг иложи бўлмаган.

Хўжакулова ушбу лавозимда 2010 йилдан буён ишлаб келаётгани айтилмоқда.

Балиқчи тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар суриштирувларга кўра, марҳум Хўжакулова соғлиғи ва ишдаги муаммолар туфайли психологик ҳолатида юз берган ўзгаришлар туфайли ўз жонига қасд қилган.

Мактабгача таълим вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан Балиқчи тумани бўлими ишини ўрганиш шуни кўрсатдики, ушбу туман бўлими бошлиғи ўз вазифаларига бепарволик билан муносабатда бўлиб, натижада туманда носоғлом вазият юзага келди.

Шунингдек, май ойида юз берган текширувлар натижасида 11-сонли МТТда таъмирлаш-қурилиш ишларини амалга оширган "Милано қурилиш" МЧЖ расмий ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш йўли билан бюджет маблағларини ўмаргани фош бўлган. Бундан ташқари, таъмирлаш-қурилиш ишлари сифатсиз амалга оширилгани ўз тасдиғини топган.

Аниқланган қонунбузарлик ҳолати бўйича Балиқчи тумани прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган.

Ишчи гуруҳининг аниқлашича, Балиқчи туманидаги масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятда тизимли иш йўлга қўйилмаган, идора назорати ҳам йўқ. Раҳбарлик мажбуриятлари зарур тарзда бажарилмаган, ижро интизомига амал қилинмаган, натижада аҳоли томонидан мактабгача таълим тизимига норозилик кайфияти юзага келган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Балиқчи тумани мчқмж раҳбари С.Хонкелдиева билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

14