На кинофестивале в Берлине обсуждены вопросы возрождения легендарного международного Ташкентского кинофестиваля

Хорижлик кино арбоблари Тошкент кинофестивалини қайта тиклашда ёрдам беришга тайёрлар

167
(Янгиланган 17:20 27.02.2020)
Берлин кинофестивалида афсонавий, халқаро Тошкент кинофестивалини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Берлин кинофестивалида афсонавий, халқаро Тошкент кинофестивалини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, фестивалда иштирок этаётган агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида делегация хорижнинг етакчи кино арбоблари билан учрашувда Тошкент кинофестивалини қайта тиклаш масаласини ҳам муҳокама қилишди.

“Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кинематография соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш Ўзбекистон киносаноатининг муҳим ва долзарб вазифаларидан биридир. Биз Берлин халқаро кинофестивалида дунёнинг машҳур киноарбоблари билан Президентимиз ташаббуси асосида афсонавий халқаро Тошкент кинофестивалини ўтказишни яна йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилдик. Бу муҳим вазифани хорижлик ҳамкорлар иштирокисиз амалга оширишнинг иложи йўқ. Бу ерда фақат Тошкент кинофестивалини ўтказишни йўлга қўйиш эмас, балки уни дунё миқёсидаги энг нуфузли кинофестивалга айлантириш ҳақида гап кетмоқда" – деб таъкидлади "Ўзбеккино" Миллий агентлиги раҳбари.

FIAPF директори Беноит Гинисту (Benoit Ginisty) дунё аҳли учун севимли бўлган Тошкент халқаро кинофестивалини орадан шунча йиллар ўтганига қарамай, қайта тиклаш ҳақидаги ташаббусни ҳақиқий жасорат деса бўлишини қайд этди.

“Бу бир пайтлар бузиб ташланган, халқлар ўртасидаги дўстлик кўпригини қайта тиклаш, деганидир. Мазкур кўприк вақт занжирини ва бутун бошли авлодларни бирлаштиради, жипслаштиради. Бундай эзгу мақсадни амалга оширишда қўлимдан келган барча ёрдамни аямайман”,  -  деди у

“Ҳозир Ўзбекистонда давлатни ва жамиятни ўзгартирувчи кенг миқёсли ижобий жараёнлар кетмоқда. Тошкент кинофестивалининг қайта тикланиши Ўзбекистоннинг дунёга ўз эшикларини очиш сари қўйган муҳим қадамларидан бири, деб ўйлайман”, - деб фикр билдирди машҳур кинотанқидчи, киноэксперт Сергей Лаврентьев.

Мазкур масала юзасидан Берлиналенинг расмий вакили Барбара Вурм,  МКФ GoEast директори  Хелеен Герритсен, Марказий Осиё ва Шарқий Европа кинематографиячиларининг UNIFRANCE департаменти раҳбари, кинотанқидчи Жоэль Шапрон (Joel Shapron), киношунос, Германиядаги Чингиз Айтматов жамғармаси филиали асосчиси Светлана Слапке ва бошқа киноэкспертлар ҳам сўзга чиқиб, бу ташаббусни қўллаб-қувватладилар.

Тошкент кинофестивали Ўзбекистон пойтахтида 1968 йилдан бошлаб ўтказиб келинган. У Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари кинематографиясининг дунёга машҳур, энг катта анжумани бўлган. Тошкент кинофестивали дунё миқёсида катта мавқега эга бўлиб, унда иштирок этган дунё киночилари киносаноатни ривожлантириш масалаларини муҳокама этишган.  Ёш кинематографиячилар учун эса тажриба алмашиш, ўрганиш имконини берган.

167
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

386
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

386
Во время съемок фильма

Аюб Шаҳобиддиновнинг фильми икки халқаро кинофестивалда иштирок этади

97
Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси Қозон ва Ереван шаҳарларидаги халқаро кинофестивалда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси “XVI Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали” ва Ереваннинг "Fresco" маънавий-ахлоқий фильмлар халқаро кинофестивалининг асосий танлов дастурларига киритилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Аюб Шаҳобиддинов. 2013 йилда “Паризод” фильми билан Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивалининг асосий танловида иштирок этгани ва кинофестивал ундада яхши таассуротларни қолдирганини таъкидлаган.

“Fresco” кинофестивали эса мен учун янги тажриба. Пандемия туфайли кўплаб кинофестиваллар бекор қилинди, аммо Ереван кинофестивали тўлиқ ташкил этилаётган бўлиб, томошабинлар ёзги кинотеатрлар экранларида фильмларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар”, – деди режиссёр.

“Рангсиз тушлар” фильмида инсон ўз “мен”ини ҳар қандай шароитда: қамоқхона деворларида, жамиятда ёки оилада ўзгартиришининг бир неча муҳим жиҳатлари илгари сурилган.

Фильм Бесцветные сны Аюба Шахобиддинова
Пресс-служба "Узбеккино"
Фильм "Бесцветные сны" Аюба Шахобиддинова

Кўп йиллик қамоқдан сўнг ўз қадрдон гўшасига қайтган фильм бош қаҳрамони Кашмира аста-секин оиласида, жамиятда ўз ўрнини топиш ҳуқуқига эга эканлигини исботлаши керак эди. Бунда у фақат қатъият ва ирода туфайли кучли шахсга айланиши мумкинлиги англаб етади. Фильмда жамиятда жазо муддатини ўтаб келган шахсларга нисбатан ноўрин муносабатнинг шаклланиши, “одамлар нима дейди” каби қарашлар ортидан пайдо бўладиган ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Фильмда бош қаҳрамон ролини Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, киноасарда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Анвар Назаровлар суратга тушган. Сценарий муаллифи  Умид Ҳамдамов

Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали Татаристон пойтахтида 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестивалнинг таъсисчилари – Татаристон Маданият вазирлиги, Қозон шаҳри маъмурияти, Россия Муфтийлар кенгашидир.

“Fresco” бу Ереванда ҳар йили ўтказиладиган кинофестивалдир. Унинг асосий мақсади маданий мулоқот орқали инсонпарварлик қадриятлари, муҳаббат ва бағрикенглик фазилатларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

97
Усиление карантина в Узбекистане

Карантин чораларининг кучайтирилишининг асосий сабаби нимада мутахассис изоҳи

14
(Янгиланган 12:59 13.07.2020)
Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзосининг сўзларига кўра, илгари асосан коронавирус чет элдан қайтарилганларда аниқланган бўлса, ҳозир тенг ярми аҳоли орасида аниқланяпти.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус  тарқалишининг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш юзасидан тизимда олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Унда коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов карантин чекловларининг кескинлаштирилганининг асосий сабабини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, карантин чекловлари юмшатилган кейин касалланиш сони кескин ортиб борган. Ҳозирги кунда клиникаларда 5 мингдан ортиқ ўринда коронавирусга чалинган беморлар даволанмоқда.

Оқилов фуқаролар 20 кун уйда ўтирса ва бу билан зарарланиш занжири узилса, беморлар сони ҳам камайишига ишонч билдирди.

“Илгари янги зарарланиш сони асосан чет элдан қайтарилган ватандошларимиз ичидан чиққан бўлса, тенг ярми аҳоли орасида аниқланяпти. Мана шу карантин чораларининг кучайтирилишининг асосий сабабидир”, - деди мутахассис.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 13 193 та ҳолат аниқланган. Кеча, 12 июль куни мамлакатда 484 та янги касалланиш ҳолати аниқланган, шундан 265 таси аҳоли орасида. Беморларнинг 7852 нафари тузалиб кетган. Жами 61 киши вирус қурбонига айланган.

14
Теглар:
Ўзбекистон, карантин, коронавирус