“Уч паҳлавон” ҳайкали - ўзбек, тожик ва қирғиз халқлари дўстлиги рамзи

650
(Янгиланган 18:52 02.03.2020)
“Уч паҳлавон” ҳайкали - 1971 йилда табиий офатларга биргаликда қарши турган ўзбек, тожик ва қирғиз халқларининг дўстлиги рамзи сифатида яратилган.

ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Наманганда “Уч паҳлавон” ҳайкали қайта очилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири шаҳар ҳокимлигига асосан.

“Уч паҳлавон” ҳайкали Наманган шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида, “Афсоналар водийси” боғи ёнида жойлашган. Ушбу ҳудуднинг олдинги номи - Селхона бўлган.

Наманган вилояти аҳолиси асрлар давомида селдан азият чеккан, вилоят ҳудудида 5та ана шундай селхона бўлган. Табиий офатдан сақланиш мақсадида 1968 йилда вилоят раҳбарияти шу ерда узунлиги 600 метр баландлиги 19 метр бўлган тўғон қуришга қарор қилади. Янги тўғон 3 йилда қуриб битказилади. Пайдо бўлган ҳовуз сатҳи 36,4 гектар майдонни эгаллаб, у 3,4 миллион куб метр сув сақлаш қувватига эга бўлади. 

Тўғон билан бир вақтда, ушбу дарёдан баҳра оладиган уч миллат ўзбеклар, қирғизлар ва тожикларнинг бирдамлигини рамзи сифатида "Уч паҳлавон" ҳайкали ҳам қурилади. Ҳайкал муаллифи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Муталлиб Аббосов (Навоий номидаги вилоят театрининг бош рассоми) 

Ҳайкалнинг асосий ғояси - инсон она табиатга ғазаб қилолмасада унинг қалбида мардлик ва матонат бор баҳодирлар эл бошига иш тушганда залворли юкка елка тутадилар, бало-офатларга кўкракларини қалқон этдилар.

Селхона, тўғон, йўл, ҳайкал – ҳаммаси 1971 йил кузида қуриб битказилган. Баҳодирлар сиймоси ўша пайтда “Мардлик” монументи номини олди, шоҳкўча эса “Дўстлик” номи билан аталди.

1990-йилларда "Уч паҳлавон" ҳам икки марта вандалларнинг ҳужумига дучор бўлганидан сўнг, вақтинча хавфсиз жойга кўчирилган эди.

Бугун, мана тарихий ҳақиқат қарор топиб, халқимизнинг эзгу фазилат ва қадриятларини, матонатини абадийлаштириш учун бапро этилган “Уч паҳлавон” ҳайкали эски ўрнига қайтарилди. “Уч паҳлавон” ҳайкали кундан кунга чирой очиб бораётган Наманганнинг энг диққатга сазовор объектларидан бирига айланиши шубҳасиз, - дейилган хабарда. 

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззақов, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар, журналистлар иштирок этдилар.

650
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

386
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

386
Во время съемок фильма

Аюб Шаҳобиддиновнинг фильми икки халқаро кинофестивалда иштирок этади

97
Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси Қозон ва Ереван шаҳарларидаги халқаро кинофестивалда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси “XVI Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали” ва Ереваннинг "Fresco" маънавий-ахлоқий фильмлар халқаро кинофестивалининг асосий танлов дастурларига киритилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Аюб Шаҳобиддинов. 2013 йилда “Паризод” фильми билан Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивалининг асосий танловида иштирок этгани ва кинофестивал ундада яхши таассуротларни қолдирганини таъкидлаган.

“Fresco” кинофестивали эса мен учун янги тажриба. Пандемия туфайли кўплаб кинофестиваллар бекор қилинди, аммо Ереван кинофестивали тўлиқ ташкил этилаётган бўлиб, томошабинлар ёзги кинотеатрлар экранларида фильмларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар”, – деди режиссёр.

“Рангсиз тушлар” фильмида инсон ўз “мен”ини ҳар қандай шароитда: қамоқхона деворларида, жамиятда ёки оилада ўзгартиришининг бир неча муҳим жиҳатлари илгари сурилган.

Фильм Бесцветные сны Аюба Шахобиддинова
Пресс-служба "Узбеккино"
Фильм "Бесцветные сны" Аюба Шахобиддинова

Кўп йиллик қамоқдан сўнг ўз қадрдон гўшасига қайтган фильм бош қаҳрамони Кашмира аста-секин оиласида, жамиятда ўз ўрнини топиш ҳуқуқига эга эканлигини исботлаши керак эди. Бунда у фақат қатъият ва ирода туфайли кучли шахсга айланиши мумкинлиги англаб етади. Фильмда жамиятда жазо муддатини ўтаб келган шахсларга нисбатан ноўрин муносабатнинг шаклланиши, “одамлар нима дейди” каби қарашлар ортидан пайдо бўладиган ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Фильмда бош қаҳрамон ролини Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, киноасарда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Анвар Назаровлар суратга тушган. Сценарий муаллифи  Умид Ҳамдамов

Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали Татаристон пойтахтида 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестивалнинг таъсисчилари – Татаристон Маданият вазирлиги, Қозон шаҳри маъмурияти, Россия Муфтийлар кенгашидир.

“Fresco” бу Ереванда ҳар йили ўтказиладиган кинофестивалдир. Унинг асосий мақсади маданий мулоқот орқали инсонпарварлик қадриятлари, муҳаббат ва бағрикенглик фазилатларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

97

Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

41
Ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Сурхондарё вилоятида  судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилганлиги ҳақидаги хабарни ўрганмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабарида.

Хабарда иш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши қўшимча қилинган.

41
Теглар:
Бош прокуратура, суд, Сурхондарё