Ўзбекистондан етти нафар киночилар ВГИКда ўқийди

78
(Янгиланган 10:27 26.08.2020)
Ўзбекистонлик абитуриентларнинг 5 йиллик ўқиши учун тўловларни "Ўзбеккино" МА ва "Россотрудничества" маркази биргаликда амалга оширади.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. ВГИК (Умумроссия давлат кинематография институти) бу йил 7 нафар ўзбекистонлик киночиларни танлов асосида қабул қилади. Бу ҳақида "Ўзбеккино" МА билан имзоланган меморандумда айтиб ўтилган. 

Шунингдек, "Россотрудничество", "Ўзбеккино" ҳамда ВГИК орасида бўлиб ўтган музокараларда ўзекистонлик ёшларнинг 5 йиллик ўқиш пули биргаликда жамланган маблағлардан тўланиши ҳақида келишиб олинди. 

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида "Ўзбеккино" миллий агентлигида ВГИКда ўқишни истаги бор абитуриентлар орасида онлайн-имтиҳон бўлиб ўтган эди. Шуниндек режиссура, драматургия, кинооператорлик ва продюсерлик мутахассисликлари бўйича ижодий имтиҳонлар ҳам топширилган эди. 

ВГИК, Всеросси́йский госуда́рственный институ́т кинематогра́фии и́мени С. А. Гера́симова, - кино, телевидение ва театр соҳасида мутахассислар тайёрловчи Россиянинг етакчи олийгоҳи ҳисоблади. Муассаса 1919 йилда ташкил қилинган ва айни дамда Россия миллий бойликлари рўйхатига киритилган. Олийгоҳда кино, телевидение, театр, мультипликаяи соҳаларида ишлаш учун режиссерлар, актёрлар, драматурглар, постановщиклар, овоз режиссерлари, костюмлар рассоми ва бошыа мутахассислар тайёрлайди. Совет даврининг ва ҳозирги замоннинг аксарият етакчи режиссерлари ушбу олийгоҳни якунлаган. 

78

Тухум шаклидаги янги самолёт энг тежамкор бўлиши кутилмоқда

612
Otto Celera 500 нинг ихтирочилари уни сўнгги 50 йилда авиация соҳасида эришилган энг катта ютуқ деб аташмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. АҚШда яқинда ғайриоддий самолётнинг парвоз синовлари муваффақиятли якунланди. Otto Celera 500L - бошқа самолётларга умуман ўхшамаган бўлиб, у кўпроқ сув ости кемасини ёки тухумни эслатади.

Otto Celera 500 самолётининг дастлабки суратлари 2017 йилда пайдо бўлган эди. Орадан икки йил ўтиб унинг парвоз синовлари якунланди ва компания расман маълумотларни очиқлади. Синов натижаларидан келиб чиққан ҳолда, Otto Celera 500Lнинг ихтирочилари уни "сўнгги 50 йилда авиация соҳасида эришилган энг катта ютуқ" деб аташмоқда.

Otto Celera 500L

Техник хусусиятлар

Максимал учиш узоқлиги – 8300 км

Максимал учиш тезлиги – 740 км

Самолёт ёнилғи сарфи 100 км парвозига - 9-13 литр 

Кабина – 6 нафар йўловчига мўлжалланган

Otto Aviation мутахассислари айтишига қараганда, ушбу самолётнинг эксплуатацион харажатлари соатига 328 долларни ташкил қилади. Мисол учун, худди шундай ўлчамдаги замонавий безнес жетлар харажаит соатига 2100 $ дан ортиқ. Самлолёт жуда яхши балансланган оғирлик марказига ва аэродинамик хусусиятга эга - унинг двигателсиз парвоз қилиш хусусияти 22*1ни ташкил қилади, яъни у ўчган двигател билан 10км баландликдан 200 км масофагача етиб бориши мумкин. 

Хўш ниманинг эвазига ушбу самолёт бундай ғаройиб хусусиятларга эга бўлди?

Двигател 

Самолёт ягона двигателга эга бўлиб, у ҳам орқа томонида жойлашган. Авиация соҳасида  бундай жойлашув бир неча устуворликларга эга: биринчидан самолёт жуда кам шовқинли бўлади, иккинчидан бу ёнилғи тежаркорлига хизмат қилади.

Otto Celera 500L

Celera 500 ўзининг замонавий қариндошларидан фарқли равишда реактив двигател эмас 12 цилиндрли V-шаклидаги  турбо мотор билан жиҳозланади. RED А03 деб номланувчи ушбу мотор авиация соҳасига яхши таниш. Уни россиялик авиаинженер Владимир Райхлин яратган. Ушбу двигателнинг асосий хусусияти – унинг мутлақ ишончлилигидадир. RED А03 двигателининг икки яримтаси (6та цилиндр) ҳар бири ўзининг алоҳида ёнилғи, совутиш ва бошқарув электрон тизимларига эга бўлиб, парвоз вақти уларнинг бир қисмида носозлик юз берса самолёт двигателнинг иккинчи ярми ёрдамида энг яқин эропортга қўниши имконига эга бўлади. Шунингдек, реактив двигателга қараганда RED А03 парвознинг ҳар бир соати учун 8 баравар кам ёнилғи сарфлайди. 

Аэродинамика 

Лекин Otto Celera 500нинг энг асосий хусусияти – унинг аэродинамикасида, дейишмоқда самолёт ихтирочилари. Гап шундаки, самолёт катта тезликда ҳаракатланганда унинг атрофидан жуда катта миқдорда ҳаво оқимлари сирпаниб ўтади (ламинар оқимлар). Шу сабабли самолёт устидан бўрттиб чиқиб турувчи ҳар қандай қисм ушбу ҳаво оқимларининг тартибсиз ҳаракатланишига, самолёт юзасида турли айлана харакатлар (вихр) пайдо бўлишига олиб келади. Бу тартибсиз оқимлар эса, ўз навбатида самолётни секинлаштириб, ортиқча энергия сарфлашга олиб келади.

Otto Celera 500L

Айнан шу сабабли ихтирочилар Otto Celera 500 юзасини мутлақ силлиқ қилиб яратишган. Бунинг учун улар ҳатто самолёт шассисини ҳам тўлиқ корпус ичига яширинадиган қилишга. Шунингдек самолёт қанотларини ҳам имкор қадар кичикроқ ва юпқароқ қилиб ясашга, учувчи кабинаси ойналарини ҳам корпус билан текис қилиб ясашган. Натижада самолёт сиртидан ўтадиган ламинар оқимларнинг мутлақ силлиқ, бир текис оқиб ўтишига эришилган.  

Компания хабарига кўра, айни дамда Celera 500L 31та синов парвозини муваффақиятли якунлаб, ўзининг аэродинамик ва ёнилғи самарадорлигини тўлиқ оқлаган. Ҳозирги кунда уни сертификтлаш ишлари олиб борилмоқда. Сертификатлаш ишлари якунланганидан сўнг самолётни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Otto Aviation lастлабки “тухумлар”ни буюртмачиларга 2025 йилда етказиб беришни ваъда бермоқда.

Otto Celera 500L
612

Оскар мукофотига Ўзбекистондан қайси фильм тақдим этилиши маълум бўлди - трейлер

266
(Янгиланган 11:22 22.11.2020)
“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмида ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеалар ҳамда "кўп хотинлик" оқибатида хонадоннинг пароканда бўлиши акс этган.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Бу йил нуфузли Оскар мукофотига Ўзбекистондан “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми тавсия этилди. Ушбу қарор 21 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Оскар қўмитасининг йиғилишида қабул қилинди.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Fox music cinema» студияси томонидан суратга олинган Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми танланди. 25 ноябргача картина фильм муаллифлари томонидан тегишли тартибда Ўзбекистон Миллий кинокомиссиясига тақдим этилиши зарур, - дейилган хабарда.

“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмида ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади. Юз бераётган воқеа-ҳодисаларга эътибор бермай, одамлардан нарида уч нафар хотини билан умргузаронлик қилаётган Комил тўртинчи бор уйланади. Янги аёлнинг оилага кириб келиши билан боғлиқ баъзи можаролар ва ҳудуддаги сиёсий аҳвол хонадоннинг пароканда бўлишига сабаб бўлади.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, фильм директори Шавкат Ризаев. Ролларда Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Хожиқулиева ва бошқалар.

Ўзбекистон Оскар қўмитаси Йиғилишида қўмита раиси Фирдавс Абдухолиқов ҳамда қўмита аъзолари Зулфиқор Мусоқов, Матёқуб Матчонов, Баҳодир Одилов, Ҳамидулла Ҳасанов, Элжон Аббосов, Нигора Каримова, Жаҳонгир Аҳмедов, Манноп Қўчқоров, Азиз Арзиқулов, Умид Ҳамдамов, Бахтиёр Ёқубов, Фаррух Тўлаганов, Элдор Йўлдошев, Игорь Пинхасов ҳамда продюсер ва Қўмита координатори Ойбек Абдушукуровлар иштирок этишди.

Навбатдаги 93-Оскар тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 25 апрель куни Лос-Анжелес шаҳрининг машҳур “Dolby” театрида бўлиб ўтади.

266

Шойгунинг қизи Россия триатлон федерацияси президенти этиб сайланди

81
Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг қизи — Ксения Шойгу — Россия Триатлон федерациясининг янги президенти лавозимини эгаллади, бу ҳақда терма жамоа мутахассиси Мария Шорей РИА Новостига маълум қилган.

Федерация раҳбарлигига сайловлар шанба куни ҳисобот-сайлов анжуманида бўлиб ўтган.

Ташкилотнинг аввалги раҳбари Петр Иванов Бутунроссия енгил атлетика федерацияси раҳбари этиб сайланган.

Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган.

81