Третьяков галереясида "Ўзбекфильм" дурдоналари намойиш этилмоқда

142
(Янгиланган 10:26 21.09.2020)
Ушбу кўргазма Россия янги тарихида ўзбек кинематографияси дурдоналарининг энг катта намойиши бўлади.

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Москвадаги Давлат Третьяков галереясида "Мангу эмас!1968-1985." кўргазмаси доирасида "Ўзбекча янги тўлқин" кинодастури очилди, деб хабар қилди "Ўзбеккино" миллий агентлиги. 

Ўзбекистон Республика Кинофонди билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда Шуҳрат Аббосов, Али Ҳамроев, Қамара Камолова, Дамир Салимов, Элёр Ишмуҳамедов, Равил Ботировларнинг 1960 - 1970 йилларда яратган фильмлари намойиш этилади.

Кинокўргазма 19 сентябр куни соат 15.30 да "Ўзбекфильм" нуфузини кўкларга кўтарган Шуҳрат Аббосовнинг "Маҳаллада дув-дув гап"фильми билан бошланди. Намойиш Янги Третьяков галереясининг Катта залида Россия Давлат Кинофонди коллекциясида сақланаётган 35 мм ли ҳажмдаги нусхаси намойиш этилади, - деб маълум қилган Третьяков галереясининг кинодастурлар бўлими бошлиғи Максим Павлов.

"Ўзбекча янги тўлқин" кинодастури томошабинларга "Маҳаллада дув-дув гап", "Сен етим эмассан!", "Тошкент - нон шаҳри!", "Нафосат", "Севишганлар", "Учрашув", "Сурайё", "Лайлак келди-ёз бўлди", "Олмос", "41 йил олмалари", "Матонат", "Еттинчи ўқ", "Аччиқ данак", "Инсон қушлар ортидан боради", "Мевазорлик аёл", "Мухлис", "Абу Райҳон Беруний", "Ёввойи" каби мумтоз фильмларни инъом этади. 

Таъкидлаш жоизки, ўзбек кинематографиясининг бундай катта ҳажмдаги киноасарлари намойиши совет давридан кейин Россияда илк бор ўтказилмоқда, дейилади хабарда. 

Кинодастурга атоқли киношунос Нигора Каримова ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Республика Кинофонди раҳбари Элжон Аббосовлар раҳбарлик қилишмоқда.

 

142
Человек прислонился к стеклянной двери

Томошабинларнинг юрак уриши тезлашишига қараб энг қўрқинчли фильм аниқланди

250
(Янгиланган 13:37 22.10.2020)
Фильмнинг энг қўрқинчи саҳнасида томошабинлар шунчалик қўрқиб кетишганки, уларнинг юрак уриши дақиқасига 131 мартагача ошиб кетган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Олимлар Хэллоуин арафасида энг қўрқинчли фильмни аниқлашди.

“Forbes” журнали ўз сайтида маълум қилишича, бунинг учун Британиянинг “BroadbandChoices” компанияси мутахассислари кинотомошабинларининг юрак уришини ўлчашган.

Тадқиқотда 2020 йил 15 сентябридан 30 сентябригача ўтказилган. Унда  турли ёшдаги 50 киши иштирок этган. Олимлар фильмдаги хотиржам ва қўрқинчли саҳналар вақтида томошабинларнинг юрак уриши тезлашинини назорат қилишган.

Тадқиқот якунларига кўра “Синистер” (“Sinister”, 2012) фильми энг қўрқинчли деб топилган. Бу фильмни томоша қилиш вақтида томошабинлар юрак уриши дақиқасига 86 марта урган. Бу одатдагига қараганда 32 фоизга кўп дегани (дақиқасига 65 марта). Шу билан бирга фильмнинг энг қўрқинчи саҳнасида томошабинлар шунчалик қўрқиб кетишганки, уларнинг юрак уриши дақиқасига 131 мартагача ошиб кетган.

“BroadbandChoices” талқинига кўра энг хоррор фильм бешлигига қуйидагилар киритилган: “Маккор” (“Insidious”, 2010), “Тавба” (“The Conjuring”, 2013), “Реинкарнация” (Hereditary, 2018) ва “Ғалати ҳодисалар” ("Paranormal Activity", 2007).

250
НА Узбеккино подписало меморандум о сотрудничестве с российской кинокомпанией Спутник Восток Продакшн по съемкам фильма Солнце на вкус

Россия кинокомпанияси Ўзбекистонда саргузашт-фантазия фильмини суратга олади

109
Россиялик киноижодкорлар Ўзбекистонда саргузашт-фантазия жанридаги “Солнце на вкус” (“Қуёш таъми”) фильмини суратга олади. Фильм оила даврасида томоша қилиш учун мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. “Ўзбеккино” МА Россиянинг  “Спутник Восток Продакшн”  кинокомпанияси билан  “Солнце на вкус” фильмини суратга олиш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, агентликда  “Солнце на вкус”  (“Қуёш таъми”) кинолойиҳаси жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш ва  “Ўзбеккино” томонидан фильмни суратга олишда кўрсатиладиган ёрдам  бўйича келишиб олинди.

Фильм оила даврасида томоша қилиш учун мўлжалланган  бўлиб, саргузашт-фантазия жанрида суратга олинади.  Уни 2021 йилнинг учинчи чорагида тақдим этиш  режалаштирилган.

109

Ўзбекистонда коронавирус: 26 октябрь асосий хабарлари

461
Сутка давомида 189 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 577 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 189 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 577 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 89 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 62 742 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 283 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 552 киши пандемия қурбони бўлди.

Гўшт нархи

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сентябрда кузатилган инфляция даражаси ҳақида маълумотларида гўшт қимматлашига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.

Асосий сабаблар:

- ем-хашак базаси учун хом ашё, хусусан, пахта хомашёси, пўстлоқ ва ем аралашмаси захираларининг мавсумий камайиши. Бу ўз навбатида, мазкур маҳсулотларнинг биржа нархларининг мос равишда 17, 21 ва 27 фоизга ошишига олиб келди;

- Қозоғистон томонидан ўрнатилган экспорт чекловлари туфайли қорамол импортини қисқариши;

- 2020 йилнинг август ойи ўрталарида карантин чекловларининг олиб ташланганидан сўнг, фаолиятини тиклаган оммавий овқатланиш корхоналарининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабининг ошиши.

Шу билан бирга, январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1840 минг тонна (тирик вазнда) гўшт ишлаб чиқарилган (ўтган йил мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ). Бундан ташқари, январь-сентябрь ойларида 14 минг тонна мол гўшти ва 20 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган.

Замонамиз қаҳрамонлари

Кронавирусга қарши курашаётган шифокорлар шарафига улкан тасвирий санъат асари (мурал) яратилди.

Aсар Янги Сергели ва Лутфкор кўчалари кесишмасида пайдо бўлди.      

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 43,3 миллиондан ошди, 1,2 миллион ортиқ киши вафот этди, 31,9 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,9 млн), Ҳиндистонда (7,9 млн), Бразилияда (5,4 млн).

461
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси