Средневековый  узбекский изразец, датируемый XIII-XIV веками

XIII асрга оид ўғирланган кошинлар Ўзбекистонга қайтарилади

247
(Янгиланган 14:00 12.10.2020)
Олимлар ўзаро кенгашдан сўнг кошинлар ХIII аср охири - ХIV аср ўрталарига оидлиги ҳамда Самарқанддаги Шоҳи-Зинда ёдгорлик мажмуасига тегишли эканлигини аниқланди.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. XIII асрга оид ўғирланган кошинлар Британия музейи кўмагида Ўзбекистонга қайтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, шу йилнинг январь ойида Лондон Хитроу аэропортида эпиграфик сирланган кошинлар партияси қўлга олинганлиги ҳақида ҳолат қайд этилган.

Қўшимча ҳужжатларда улар Шаржада 315 дирҳамга сотиб олинганлиги ва сотиш учун мўлжалланганлиги билдирилган. Кошинлар Буюк Британия чегара хизмати вакиллари томонидан қўлга олиниб, уларнинг ҳақиқий ёши, келиб чиққан мамлакатига аниқлик киритиш мақсадида Британия музейига мурожаат қилинган.

Британия музейида дунёнинг етти мамлакати олимлари билан маслаҳатлашув кенгаши ташкил қилинди. Ўзаро кенгашдан сўнг кошинлар ХIII аср охири - ХIV аср ўрталарига оидлиги ҳамда Самарқанддаги Шоҳи-Зинда ёдгорлик мажмуасига тегишли эканлиги аниқланди. Шоҳи-Зинда ёдгорлик мажмуасида бир неча бор, хусусан, 1996, 2000 ва 2004 йилларда археологик қазиш ва тиклаш ишлари амалга оширилган.

2004 йилдаги ишлар давомида илгари мажмуада мавжуд бўлган бинолардан ҳам, сақланиб қолган ёдгорлик иншоотларидан ҳам меъморий безакларнинг кўп сонли қисмлари топилган. Топилган парчалар Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институтига, Самарқанд шаҳар тарихий-маданий ва меъморий музей-қўриқхонасига, Самарқанд шаҳри тарихи музейи жамғармаларига ўтказилган.

Ушбу далиллар келтирилгач, кошинларни импорт қилувчи эгалик ҳуқуқини талаб қилмади. Кошинлар мусодара қилинди ва кейинчалик Ўзбекистонга репатриация қилиш учун Британия музейига топширилди.

Карантин бўлишига қарамай, Маданият вазирлиги расмий мурожаат олгандан сўнг, Маданий мерос бўлимидаги ўзбекистонлик олимлар билан биргаликда ушбу кошинларнинг келиб чиқишини аниқ жойларда ўрганишни бошлади. Кошинларнинг маълум бир ёдгорликка тегишлилигини аниқлаш учун Самарқандга борадиган ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Тадқиқотлар давомида кошинлар Хўжа Аҳмад мақбараси (XIV асрнинг иккинчи ярми), номаълум мақбара (1360/61) меъморий безакларига услубий яқинлиги аниқланди, аммо меъморий ёдгорликлардан безак парчаларининг кошинлар билан тўлиқ мос келиши ҳозирча аниқланмади.

Айни пайтда кошинларнинг маълум бир меъморий ёдгорликка тегишли эканлигини аниқлаш бўйича ишлар давом этмоқда.

Ушбу кошинлар қайтарилишдан олдин 2020 йил декабрь ойида Британия музейида намойиш этилади.

247

Насафий жаримага тортилди

559
(Янгиланган 16:26 12.01.2021)
Ўзбекистонда биринчи марта - муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳаваскор хонанда маъмурий жавобгарликка тортилди.

ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Ўзбекистонда суд Насафий тахаллуси остида ижод қилаётган ҳаваскор хонанда Акмалов Азизиддинни жаримага тортди, деб хабар қилмоқда Интеллектуал мулк агентлиги.

Хабарда айтилишига кўра, бир ой олдин Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Қора кўзли санамжон” қўшиғини муаллиф розилигини олмасдан ва яхлитлигини бузган ҳолда ижро этгани, уни интернет тармоқларига жойлаштириб моддий манфаат кўриб келаётгани учун “Насафий” устидан Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат келиб тушган.

Шундан сунг Агентлик мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий судга баённома киритган. Суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177–моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 669 000 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

Бу Ўзбекистон эстрадасида муаллифлик ҳуқуқи бузилиши бўйича кўриб чиқилган биринчи иш бўлса ажаб эмас. Ушбу соҳада кўриб чиқилган бошқа ишлар ва жарималар ҳақида Интернетда маълумот топилмади. 

559

"Саҳродаги Лувр" асосчиси - Савицкий ҳақида туркум китоблар нашр этилади - Саида Мирзиёева

187
2021 йилнинг май ойида ушбу туркумнинг биринчи китоби — музейдаги олдин нашр этилмаган график ишларга бағишланган "Савицкий: буюк коллекционер тарихи"ни кўришимиз мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Нукусда — Игорь Витальевич Савицкий мероси ҳақида туркум китобларни тайёрлаш устида иш қизғин кетмоқда, деб хабар қилди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева.

Таъкидланишича, лойиҳа Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Assouline Publishing нашриёти томонидан амалга оширилмоқда.

"Музей экспонатларини суратга олиш мақсадида Нукусга ношир Яффа Ассулин ва фотограф Гаральд Готтшлакнинг ташрифи уюштирилди ва биз жараён билан танишдик. 2021 йилнинг май ойида ушбу туркумнинг биринчи китоби — музейдаги олдин нашр этилмаган график ишларга бағишланган "Савицкий: буюк коллекционер тарихи"ни кўришимиз мумкин бўлади. Музей захирасида сақланаётган хазинанинг кенг жамоатчиликка тақдим этилиши тасвирий санъат ихлосмандлари учун ҳақиқий совға бўлиши шубҳасиз. Жаҳон маданиятининг ушбу мероси юртимизда жойлашгани бизнинг бахтимиздир. "Саҳродаги Лувр"
номи билан машҳур Савицкий музейи ноёб ва бетакрордир, унинг бой коллекциясини бутун дунё кўриши лозим", - деб ёзади Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Москвадаги Рерихлар музейи (Шарқ халқлари давлат санъат музейининг филиали) директори Тигран Мкртычев Савицкий музейи директорлигига ўтказилган очиқ танловда ғолиб деб топилгани ва у 2021 йил 2-январдан ўз вазифасига киришиши ҳақида хабар берган эдик.

187
Теглар:
Нукусдаги музей, музей, Қорақалпоғистон, Нукус, Савицкий номидаги музей, Игорь Савицкий

Камикадзе ва изқувар: Тошкент ИИББ кинология хизматидан фото-репортаж

0
(Янгиланган 21:14 18.01.2021)
  • Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
  • Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
  • Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
  • Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
  • Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
  • Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
  • Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
  • Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
  • Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
  • Хизмат ити жиноятчини ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
  • Ит боласи.
  • Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.
Sputnik мухбирлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология хизматига ташриф буюришди. У ерда тасвирга олинган энг сара суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.

ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.

0
  • Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.

  • Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.

  • Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.

  • Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.

  • Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.

  • Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.

  • Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.

  • Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.

  • Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.

  • Хизмат ити жиноятчини ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат ити "жиноятчи"ни ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.

  • Ит боласи.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ит боласи.

  • Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.

Теглар:
ИИББ, Тошкент