Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида фильм суратга олинмоқда

© Пресс-служба НА "Узбеккино"Снимается короткометражный фильм о Захириддине Мухаммаде Бабуре
Снимается короткометражный фильм о Захириддине Мухаммаде Бабуре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур фильмда улуғ саркарда Бобур Мирзонинг туғилиши ва унга Бобур исмининг берилиши илоҳий сабаблари ҳақида сўз боради.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Улуғ сарқарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида “Йўлбарснинг туғилиши” номли қисқа метражли фильмнинг тасвирга олиш ишлари бошланди. Фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинмоқда.

Фильм сценарийси таниқли адиб Хайриддин Султоновнинг шу номли ҳикояси асосида яратилган. Мазкур фильмда темурийзода Заҳириддиннинг туғилиши ва унга Бобур исмининг берилиши илоҳий сабаблари ҳақида сўз боради. Умаршайх Мирзонинг ўғил фарзанд кўриш орзуси ва Бобур Мирзонинг дунёга келиши билан боғлиқ тарихий воқеалар фильмда бадиий тўқималар ёрдамида очиб берилади.

© Пресс-служба НА "Узбеккино"Снимается короткометражный фильм о Захириддине Мухаммаде Бабуре
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида фильм суратга олинмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Снимается короткометражный фильм о Захириддине Мухаммаде Бабуре

“Йўлбарснинг туғилиши” тарихий-бадиий фильмида Элбек Файзиев, Боир Холмирзаев, Тамара Ҳазратқулова, Маржона Ўлжаева, Маъруф Отажонов, Мадина Одилова, Далер Тимуров, Абдураҳмон Очилов каби маҳоратли актёрлар роль ижро қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0