МТС Ўзбекистонда 2016 йилга келиб абонентлар сонини 1,15 млнга еткизмоқчи

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишМТС сим-картаси
МТС сим-картаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2015 йилнинг биринчи ярмида UMS абонентлари сони 643,1 мингга етди. Бу ўтган йилги кўрасткичга қараганда уч баравар кўп.

Тошкент, 19 авг – Sputnik. Universal Mobile Systems, Ўзбекистондаги МТС иштирокида ташкил этилган қўшма корхона. UMS 2015 йил охирига қадар ўз абонентлар сонини 1,15 миллионга еткизишни режалаштирган, — деб хабар берди РИА Новости, UMSнинг матбуот хизматига маълумоти асосида.

Universal Mobile Systems 2014 йилнинг 1 декабридан уяли алоқа тармоғини тижорий фойдаланишга топширди. Мазкур йилнинг июл ойида Ўзбекистон ва МТС орасида ҳамкорлик шартномаси тузилган эди. Ўшанда томонлар қўшма корхона тузиш ҳақида келишиб олишган эди. Келишувга кўра корхона сармоясининг 50,01 фоизи МТСга, 49,99 фоизи “Ўзбектелеком” АЖга тегишли бўлиб, уяли  алоқа опрераторига 2G/3G/LTE лицензиялар, керакли частоталар, номерар ҳажми, алоқа каналлари ижараси билан таъминланди. Тармоқнинг бошланғич ҳажми 2,5 миллион абонент рақами деб белгиланди.

2015 йилнинг биринчи ярмида янги опрераторнинг бозор улуши ҳажми 2014 йилги 1%дан 3%гача ўсди.

Жорий йилнинг иккинчи кварталида UMSнинг даромади биринчи кварталга қараганда 2 баробарга ошиб 14,5 млн долларни  (Ўзбекистон МБ курси бўйича) ташкил қилди, тоза зарар  эса – 10,8 млн долларни ташкил қилди. Солиштириш учун биринчи кварталда ушбу кўрсаткичлар: фойда — 10,8 млн доллар, зарар – 16, 2 млн долларни ташкил қилганди. Иккинчи чоракда MOU кўрсаткичи (бир абонент ой давомида ишлатган минутлар сони) биринчи чоракдаги 356 мнут ўрнига, 452минутни ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0