Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида савдо-сотиқ ҳажми 1,2 млрд $ бўлди

© Sputnik / Станислав Савин / Медиабанкка ўтишТранспорт-логистика мажмуаси
Транспорт-логистика мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистн ва Жанубий Корея корхоналарининг икки тарафлама ҳамкорлик тажрибаси машинасозлик, электр энергетикаси, электр техника саноати ва ахборот коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. 2015 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги икки тарафлама савдо-сотиқ ҳажми 1,2 миллиардни ташкил қилди, Ташқи Иқтисодий Алоқалар ва Инвестициялар ва савдо-сотиқ вазирлиги вакилининг хабарига кўра.

Унинг сўзларига қараганда, ўтган йили ушбу кўрсатгич 2 миллиардни ташкил қилганди. Ўзбекистон Жанубий Кореядан асосан турли хил асбоб-ускуналар, автомобил саноати учун эҳтиёт қисмлар ва бошқалар импорт қилади. Корея эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қуруқ мевалар, пахта, таёр текстил махсулотлар ва бошқалар киради.

“Жанубий Корея бизнинг асосий ҳамкорларимиздан биридир. Бизнинг орамизда икки тарафлама савдо-иқтисодий мунособатлар ривожланиб бормоқда. Ўзаро иқтисодий мунособатларни қўллаб қувватлаш учун икки мамлакат орасида мумкин қадар кўпроқ имкониятлар бериш режими киритилган. Бунинг учун бир қатор шартнома ва қонуний асослар яратилган”, — деди суҳбатдош.

Ўзбекистонда, Корея тадбиркорлари билан фаол ҳамкорликда, иқтисоднинг турли соҳаларида, муҳим лойҳалар амалга оширилмоқда. Яқинда қуриб битказилган Устюрт газ-кимё мажмуаси шулар жумласидандир.  

Ундан ташқари, Кореянинг “Korean Air” корхонаси билан ҳамкорликда “Навоий” аэропорти қурилиши ишлари олиб борилмоқда. Янги аэропортнинг юк ўтказиш имконияти бир неа баробар ошиши кутилмоқда.  

Ҳозирги кунда, Республикада кореяликлар билан ҳамкорликда 439 корхона ишламоқда, улардан 75таси 100% корея маблағи иштирокида қурилган.

 

Янгиликлар лентаси
0