Ўзбек миллий оператори GSM тармоғини кенгайтирмоқда

© niekverlaanСотовый телефон
Сотовый телефон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозир республиканинг барча ҳудудларида энг янги асбоб ускуна билан жиҳозланган тармоқни ишга туширишга таёргарлик кетмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистон миллий мобил алоқа оператори Uzmobile 2015 йил 1 декабридан республика вилоятларида GSM тармоғини ишга туширади. Бу ҳақда “Ўзбектелеком”вакили Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар берди.

Унинг сўзларига қараганда, ҳозир республиканинг барча ҳудудларида, энг охирги ускуналар билан жиҳозланган GSM тармоғини босқичма-босқич ишга тушириш мақсадида, таёргарлик кўрилмоқда.   

2015 йил Апрел ойида Uzmobile Тошкент ва Тошкент вилоятида GSM тармоғини ишга туширди. Абонентларга  GSM2G/3G/ HSPA+ и 4G LTE стандартларида хизмат кўрсатилади.   

Энг янги ва энг тез ахборот алмашиш технологияси 4G LTE билан бир қаторда компания абонентлар орасида юқори сифатли овоз узатиш  технолигияси — HD Voice ни ҳам ишга туширди. Корхона, электрон карточкалар қабул қилувчи терминаллар ва процессинг маркази орасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш мақсадида махсус хизмат —   Uzcard GSMни ишга туширди. Ушбу хизмат ёрдамида Uzmobile абонентлари ўз уяли телефонлари орқали энергетика ресурслари харажатини назорат қилишлари мумкин.

“2015 йил иккинчи ярмидан бошлаб компания GSM Ассоциациясининг тўлақонли аъзоси бўлди. Бундан буён компания абонентлари дунёнинг исталган нуқтасида GSM тармоғида халқаро роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин”, — деди мутахассис.

Ҳозирги кунда дилер пунктлари тез ўсиб бормоқда. Тошкентда 20та савдо офиси, 55 дилер пункти бор. Тошкент вилоятида эса 16 офис очилган.

2004 йилда Uzmobile CDMA стандартида мобил алоқа ва "Ўзбектелеком" таркибилда стационар алоқа хизматлари кўрсата бошлади. Компаниянинг асосий вазифаси — республиканинг узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудларини алоқа билан таъминлаш. Айнин шунинг учун, мобил алоқани республика пойтахтида эмас, балки вилоятларда ривожлантиришни бошлади.

Техник хизмат бўлими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда интернет тармоғини янгилаш октябргача давом этади

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда CDMA стандартида корхона абонентлари сони 500 мингга етди, бу эса соҳа абонентларининг 85 % ни ташкил қилади.

Ўтган йили Uzmobile филиалига миллий мобил алоқа оператори мақоми берилди. Унинг зиммасига мамлакат уяли алоқа тизимида фаол қатнашиш ва уни ривожлантириш вазифаси юкланди.

 

Янгиликлар лентаси
0