Қозоғистон тангаси курси тушиб кетди. Архив сурат

Қозоғистон тангаси курси тушиб кетди

304
(Янгиланган 17:25 14.12.2015)
Қозоғистон миллий валютаси курси бугун тарихий энг паст нуқтага тушиб, бир доллларга 322,47 тангани ташкил қилди.

 

ТОШКЕНТ, 14 дек, Sputnik. Қозоғистон фонд биржасида душанба куни эрталаб, танганинг ўртача нархи бир долларга 322,47 тангага тушиб кетди. Бу жума кунидага курсдан 10,55 танга кам.

Шундай қилиб, Қозоғистон миллий валютаси курси тарихий энг паст нуқтага етди. Бундан олдин энг паст курс шу йилнинг 9 ноябрида бўлган эди. Ўшанда у  бир долларга 312, 65 тангани ташкилқилган эди.  

Душанба куни савдо ҳажми 166,1 миллионни ташкил қилди. Жума куни бўлса савдо ҳажми 138, 2 милионни ташкил қилган эди.

 

304