Ўзбекистон Ҳаво Йўллари Тошкент - Москва чипталарини 109 Евродан сотмоқда

© Gennady MiskoЎзбекистон Ҳаво Йўлларининг Боинг 767-300 самолёти
Ўзбекистон Ҳаво Йўлларининг Боинг 767-300 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ҳаво Йўллари Москва йўналишидаги парвозларига улкан чегирма эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво Йўллари Москва йўналишидаги парвозларига улкан чегирма эълон қилди.

Компания сайтида эълон қилинган маълумотга қараганда, Махсус чегирмали тарифлар фақат 2016 йилнинг 31 мартигача бўлган парвозларга амал қилади. Қуйидаги нархлар бўйича, чипталар 20 январгача сотилади.

Тошкент/Самарқанд/Бухоро/Қарши/Фарғона/Наманган/Андижон – Москва йўналишига:

Бир тарафга учганда энг кам нарх – 109 EUR
Икки тарафга учганда энг кам нарх  – 224 EUR

Ушбу нархларда чипталар сотиш аллақачон бошланди ва у 2016 йилнинг 20 январгача давом этади. Жойлар сони чекланган. Парвознинг бир қисми амалга оширилганидан кейин чипта нархи қайтарилмайди. Парвоз бошланмасдан олдин чипта қайтарилганда, ёки унга ўзгаришлар киритилганида — жарима 50 доллар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ҳаво Йўлларининг Москва ва Санкт-Петербург йўналишларида чипталар ҳеч қачон бундай чегирма билан сотилмаган. Амалда юқоридаги нархларга турли хил аэропорт йиғими ва бошқа тўловлар қўшилади. Лекин шундай бўлсада, чипта нархи одатдаги нархлардан 1,5-2 баравар арзон бўлиши керак.

Янгиликлар лентаси
0