Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти. Архив сурат

Ўзбекистон ва Эрон авиапарвозлари сони 16 тага етади

24
(Янгиланган 18:04 22.12.2015)
Эрон самолётлари эндиликда Самарқанд ва Бухоро йўналишлари бўйлаб парвозларни амалга оширади. Ўзбек миллий авиакомпаниясига эса Шероз, Исфахон ва Машҳадга учишга рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси авиацияси раҳбарлари Теҳронга уюштирган сафари чоғида ўзаро авиапарвозлар сонини кўпайтириш ҳақида баёнот имзоладилар, IRNA Эрон ахборот агентлиги хабарига кўра.

Баённома имзолангунга қадар Теҳрон-Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига атиги иккита рейс амалга оширилган. Эндиликда парвозлар сони ҳафтасига 16 тага етиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ҳукумат вакиллари парвоз географиясини ҳам кенгайтирди. Ўзбек миллий авиакомпанияси Шероз, Исфахон ва Машҳадга рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, Iran Air Эрон авиалиниялари Тошкентдан ташқари, Самарқанд ва Бухоро йўналишлари бўйлаб парвоз қиладиган бўлдилар.

 

24