Қуёш электр станцияси. Архив сурат

Бухорода улкан қуёш электр станцияси ишга тушди

239
Бухоро вилоятида ишга тушга ушбу мобил электр станцияси кундуз куни 5 минг КВт, тунда 1 минг кВт электр қуввати ишлаб чиқариши мумкин. Бу МДҲ мамалкатларида энг улкан мобил қуёш электр станциясидир.

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik.  Бухоро вилоятида Қандим конида Лукойл  компанияси учун БААнинг Enesol компанияси мобил автоном қуёш электр станцияси қурди,  Enesol расмий хабарига кўра.

Компания хабарига кўра мобил автоном қуёш электр станцияси кундуз куни 5 минг КВт, тунда 1 минг кВт электр қуввати ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу 1,5 минг аҳоли яшайдиган шағарчани электр билан таъминлаш учун етарли.

Россиянинг Лукойл компанияси Бухоро вилоятидаги Қандим конида “Ўзбекнефтегаз” АЖ билан ҳамкорликда 2004 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Қандим, Хаузак ва Шандим конларидан қойдаланиш ҳақидаги шартномалар 35 йилга мўлжалланган.

239

Доллар, евро яна кўтарилди

66
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилиб, 10 231,71 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 38,00 сўмга ошди ва 12 059,09 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,19 сўмга юқорилаб, 138,65 cўмни ташкил қилди.

66

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

547
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

547
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Абдулазиз Камилов “Марказий Осиё + Япония” видеоконференциясида иштирок этади

5
Марказий Осиё мамлакатлари ва Япония ТИВ раҳбарлари мажлисда чоғида коронавирус қарши биргаликда курашишда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция шаклида “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, мажлис 2020 йил 11 август куни бўлиб ўтади.

Тадбирда, шунингдек, Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги, Қирғизистон Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари қатнашади.

Мажлисда чоғида жорий эпидемиологик ҳолат, коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатларига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳамда пандемия шароитида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

5