Янгиланган Chevrolet Captiva. Архив сурат

Тошкентда янгиланган "Chevrolet Captiva" намойиш этилди

878
(Янгиланган 18:53 20.05.2016)
Янги Captiva кўпроқ спорт машинасини эслатади. Модель автомат коробкага эга бўлиши айтилмоқда. Автомобил ҳафта бошида мамлакатдаги барча автосалонларда сотувга қўйилди. Янги тойчоқнинг баҳоси 135 миллион сўм атрофида.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. "Ўзавтосаноат" АК жамоатчиликка Chevrolet Captiva кроссоверининг янгиланган версиясини тақдим этди.

Янги кўринишдаги автомобил шу ҳафтада Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари мажмуасининг тармоқ саноат ярмаркасида намойиш этилди.

Обновленная Chevrolet Captiva
Стрингер
Обновленная Chevrolet Captiva

"Бу модел Ўзбекистонда 2007 йилнинг октябридан бошлаб ишлаб чиқарилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида у ўз кўринишини икки марта ўзгартирган, бугунги кун тартибига киритилган учинчи ўзгариш эса халқаро бозор талаблари асосида амалга оширилган", — деб хабар қилди компания вакили.

Машинанинг ташқи кўриниши кўпроқ ўзгартирилди, дейиш мумкин. У ҳозирда спорт русумидаги автомобилни эслатмоқда. Янги моделдаги автомобил бош ёруғлик чироқлари ёруғлик-диодли юриш чироқлари бўлинмаси билан жиҳозланди. Бундан ташқари, эмблемаларнинг ўрни ҳам ўзгарди. Олд бамперлар ҳам қисман модификация қилинган, шу туфайли машина янада савлатли кўринишга эга бўлди.

Обновленная Chevrolet Captiva
Стрингер
Обновленная Chevrolet Captiva

Янгиланган Captiva янги MyLink мультимедиа тизими билан бойитилган. Йўлтанламаснинг интерьерида янги рул чамбари ва кўриниши ўзгарган марказий консоль пайдо бўлди.

Компания вакилининг айтишича, янги автомобил ҳафта бошида мамлакатдаги барча салонларда сотувга қўйилган. Энг қизиғи, модел сўм эвазига сотилмоқда, нархи эса 135 миллион доллар атрофида.

878