Автоматлаштирилган линия архив сурат

Тошкентда Италия билан қўшма корхона ташкил этилади

303
(Янгиланган 19:40 20.09.2016)
Янги қўшма корхона 2016 йил охирида ташкил этилиши кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Италиянинг "Бертуззи" компанияси 2016 йил охирида Тошкентдаги “Технолог” корхонаси билан ҳамкорликда қўшма корхона ташкил этади, деб ёзади "Новости Узбекистана" Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 августдаги қарорига таяниб.

"O'zgarosanoatmashxolding" акциядорлик холдинг компаниясининг маълумотига кўра, "Технолог" акциядорлик жамияти 1959 йилда тузилган (илгари корхона "Технолог" ИИЧК деб аталган). Корхона 2014 йилда акциядорлик жамиятига айлантирилган. "O'zgarosanoatmashxolding" акциядорлик холдинг компанияси таркибига киради ва машинасозлик соҳасида кўп тармоқли конструкторлик-технологик ташкилоти ҳисобланади.

"Технолог" АЖ технологик жиҳозлар, ишлаб чиқариш линиялари, ностандарт машиналарни лойиҳалаш, конструкциялаш ва ишлаб чиқариш ҳамда "O'zgarosanoatmashxolding", "Ўзбекэнерго" ва бошқа ташкилотларга импорт ўрнини босувчи ускуналар чиқаришга ихтисослашган.

"Технолог" АЖнинг маълумотига қараганда, 2015 йилда олинган 141 млн сўм соф фойданинг 7 млн сўми корхона захира жамғармасига, 134 млн сўми эса ўтган йиллардаги зарарни қоплашга кетган.

303