"Лукойл" Ўзбекистон нефт-газ саноати учун кадрлар тайёрлайди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтиш"Лукойл" ишчилари
Лукойл ишчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Лукойл" кўмагида Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежида иккита электрон ўқитиш хоналари очилди

30 сен – Sputnik. "Лукойл" ОАЖ ва "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси (МХК) Ўзбекистон нефт-газ саноати учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик келишувини имзолади.

Ҳужжат Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиалида бўлиб ўтаётган халқаро компанияларда миллий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларига бағишланган халқаро анжуман доирасида имзоланди.

Лукойл компанияси белгиси - Sputnik Ўзбекистон
Лукойл Қандим проектига Жанубий Корея маблағини жалб қилади

"Лукойл" Ўзбекистонда юқори технологик ускуналардан фойдаланиладиган лойиҳаларни амалга оширмоқда, шунинг учун республика нефт-газ саноати малакали кадрлар билан таъминланишидан манфаатдормиз", — деди "Лукойл"нинг ташкилий ривожланиш ва касбий бошқарув бўлими бошлиғи Юрий Пихтовников журналистларга. Унинг айтишича, ҳужжат таълим-ишлаб чиқариш йўналиши бўйича компаниялар ўртасидаги ҳамкорлик тамойиллари ва шартларини белгилаб беради.

Пихтовников апрел ойида "Лукойл" кўмагида Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси учун ходимлар тайёрланадиган Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежида иккита электрон ўқитиш хоналари очилганини эслатиб ўтди.

Россия компаниясининг маълумотларига кўра, "Лукойл Узбекистан Оперейтинг компани" (республикадаги лойиҳалар оператори)да бугунги кунда 1,8 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади, уларнинг 85%ини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. Келгусида ходимлар сонини 3 минг нафарга етказиш, бунда маҳаллий кадрлар улушини янада ошириш режалаштирилмоқда.

"Лукойл" Ўзбекистонда учта лойиҳа: Қандим-Ҳовузак-Шоди участкалари, Жануби-ғарбий Ҳисор конларида ҳамда халқаро консорциум таркибида Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмида геологик разведка ишларини амалга оширмоқда. Дастлабки икки лойиҳа доирасида "Лукойл" Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида 2020 йилга қадар 18 миллиард куб метр газ қазиб олишни, инвестициялар ҳажмини 8 миллиард долларгача етказишни режалаштирган.

ОАО Лукойл президенти Вагит Алекперов - Sputnik Ўзбекистон
ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда барча лойҳаларини белгиланган муддатда бажаради

Апрел ойида "Лукойл" Қандим конлари гуруҳи лойиҳаси доирасида йилига 8,1 миллиард куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга газни қайта ишлаш заводи мажмуасини қуришга киришди. Заводнинг биринчи навбати 2018 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳанинг биринчи босқичида киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдори 3,3 миллиард доллар деб баҳоланган.

Янгиликлар лентаси
0