Юк ташувчи вагонлар, архив сурат

Ўзбекистон Тожикистон орқали поездлар қатновини ишга тушириши мумкин

1096
(Янгиланган 14:01 18.11.2016)
Икки республика ўртасида фаоллашган ҳамкорлик нафақат авиа, балки темир йўл қатновига ҳам ижобий таъсир ўтказиши мумкин, деб ёзмоқда Спутник Тожикистон нашри

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл транспорти қатновини қайта тиклаши мумкин, деб хабар бермоқда Спутник Тожикистон нашри.

"Яқин келажакда Ўзбекистоннинг марказий қисмини Фарғона водийси билан боғловчи, Тожикистон ҳудудидан ўтадиган темир йўл участкаси қисми қайта ишга туширилиши мумкин. Юк ташиш трафикининг қайта тикланиши иккала давлат манфаатларига хизмат қилади", — деб таъкидланган хабарда.

Бундан ташқари, 2011 йилда таъмирга муҳтожлиги баҳонасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан бузилган "Термиз-Қўрғон-Тепа участкасида ҳам темир йўл транспорти қатнови қайта тикланиши эҳтимоли мавжудлиги айтилмоқда.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари анча илиқлашгани яққол намоён бўлмоқда.

Илгарироқ Ўзбекистон ва Тожикистон сув-энергетика ресурслари масалаларини муҳокама қилгани, учрашувда минтақада сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ўзбек-тожик муносабатлари юзасидан фикр алмашилгани ҳақида хабар берган эдик.

1096