Ўзбекнефтгаз МХК биноси

"Ўзбекнефтгаз" 2015 йилда 10,7 млрд сўмдан ортиқ соф даромад олди

104
(Янгиланган 19:42 18.11.2016)
Компания таркибида 120 мингга яқин киши меҳнат қилади

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компаниясининг ўтган йили олган соф даромади 10,7 млрд сўмдан ортиқ бўлди, деб хабар берди nuz.uz.

Компания хабарига кўра, ишлаб топилган даромаднинг 5%и (538, 9 млн сўм) захира фондини шакллантиришга йўналтирилди, 40,4%и (4, 3 млрд. сўмдан ортиқ) – оддий акциялар бўйича дивидендларни тўлашга (битта акция учун дивиденд 1 сўм 3 тийинни ташкил этди) ва 54,6%и (5,8 млрд сўмдан ортиқ) – кредит хизматлари, хусусан, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга жалб қилинган асосий қарзни, фоиз ва комиссияларни тўлашга сарфланди.

Жисмоний шахслар учун дивиденд тўлаш маблағни уларнинг пластик карточкаларига, юридик шахсларга эса уларнинг ҳисоб рақамига ўтказиш орқали тўланади, дейилади хабарда.

"Ўзбекнефтгаз" МХК 1992 йилдан буён ягона нефтгаз компанияси сифатида фаолият кўрсатади.

Вертикал интеграциялашган уч даражали холдинг компанияси республикадаги 200дан ортиқ нефтгаз соҳасидаги корхоналарни бирлаштиради. Компания таркибида 120 мингга яқин киши меҳнат қилади.

104