Ўзбекистонда улкан валюта ислоҳотлари кутилмоқда

Oбуна бўлиш
Валюта соҳасини эркинлаштириш ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳукумат порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган. 2016 йилнинг 14 декабригача ҳар бир фуқаро ушбу қонун лойиҳаси билан танишиб ўз фикрини билдириши мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда валюта соҳасини эркинлаштиришга қаратилган улкан  ислоҳотлар кутилмоқда. Ҳукумат порталида жойлаштирилган янги қонун лойиҳаси хўжалик субъектлари орасида пул-валюта муносабатларини эркинлаштириш, Ўзбекистон корхона ва банкларининг рақобатбардошлигини кучайтириш ва мамлакатда сармоялар учун қулай шароит яратишга қаратилган.     

Валюта сиёсати эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари қуйидагича белгиланган:

— Барча давлат органлари томонидан қўлланилаётган чоралар назорат-чеклов туридан ҳимоя-рағбатлантириш  турига ўзгартирилиши керак. Хўжалик субъектлари хусусий валюта маблағларидан ўз хохиши бўйича фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Сармоялар киритиш ва бизнес фаолияти олиб бориш учун қулай шароитлар яратилиши керак;

Юлий Юсупов - иқтисод эксперти - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: валюта ислоҳотлари – кўплаб иқтисодий муаммоларни ҳал қилади

— Республика экспорт потенциалини кучайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлиги оширилиши керак;

— валюта операциялари амалга ошириш учун ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча иштирокчиларига тенг шароитлар яратилиши керак. Алоҳида корхона ва соҳаларга имтиёзлар бериш таъқиқланиши керак;

— миллий валютанинг бошқа валюталарга нисбатан курси фақат бозор механизмлари ёрдамида белгиланиши керак;

— миллий валюта барқарорлигига таъсир қиладиган қонуний нормалар қабул қилинишига йўл қўймаслик керак;

Ушбу қонун лойиҳаси кучга кирган тақдирда, у қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилаётган барча маҳсулотлар ва кўрсатилаётган барча хизматлар, ҳамда  белгаланган устав капитали миқдори миллий валютада амалга оширилиши керак;

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида маҳсулот ва хизматлар сотиш мутлақ таъқиқланиши керак. Фақат халқаро тўлов карталари бундан мустасно бўлиши керак. Халқаро тўлов карталари ёрдамида тўлов амалга оширилганда, маҳаллий корхона ҳисоб рақамига маблағ миллий валютада келиб тушиш механизмини ишлаб чиқиш керак.

3. Ўзбекистон Республикасида давлат солиқлари, ва барча мажбурий тўловлар миллий валютада амалга оширилиши керак. Фақат Ўзбекистон норезидентларидан эркин савдо зоналари ва эркин омборхоналарда олинаётган божхона солиқлари бундан мустасно бўлиши мумкин.

Янги қонун жисмоний ва юридик шахсларга хусусий валюта маблағларидан ўз хохиши бўйича фойдаланиш учун қуйидагиларни кўзда тутган:

— Юридик шахслар валютада олинган даромад ва дивидендларни акциядорлик жамиятлар қатнашчиларига валюта ҳисобда тўлаш ҳуқуқига эга бўлади;

— Республика ичида жисмоний шахслар орасида банк узатмалари, почта узатмалари ёки пул узатмалари тизимлари ёрдамида валюта узатмалари амалга ошириш мумкин бўлади;

Ўзбек сўмининг келажаги: валюта ислоҳотлари нима беради

— Юридик шахс ташкил қилмаган хусусий тадбиркорларга ўз ҳисоб рақамлари орқали маҳсулот ва хизматлар импорти учун валютада тўлов амалга ошириш имкони берилади;

— Экспорт ва импорт амалга оширувчи корхоналар ташқи иқтисодий шартномалар бўйича тўловларни ўзлари  истаган шаклда амалга оширишлари мумкин бўлади; 

— Умумий қиймати 10 000 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасини Ўзбекистондан олиб чиқишга  рухсат берилсин. 2000 АҚШ долларига бўлган валюта олиб кирилганда ва олиб чиқилганда уни божхона декларациясида кўрсатиш шарт бўлмайди;

— Марказий банк ва тижорат банклари томонидан чет эл валютасини олиб чиқиш учун бериладиган рухсатномалар бекор қилинади;

— Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар учун Ўзбекистон банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва уз ҳисоб рақамларида бўлган маблағлардан, қонунда белгиланган тартибда, эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар;

— ва шу каби бошқа чоралар қабул қилинади;

Янги қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки барча хўжалик субъектлари учун валюта сотииб олиш ва сотишнинг, валюта ҳисобида операциялар амалга оширишнинг осонлаштирилган тартибини ишлаб чиқиши керак.

Қонун лоййиҳасида кўзда тутилган яна бир муҳим масала бу — чет эл валюталарига нисбатан миллий валюта курсини белгилаш тартибидир. Ушбу курса айни дамда валютага мавжуд бўлган талаб ва таклифни ҳисобга олиши керак. Банклар орасидаги валюта савдоси валюта биржасида амалга оширилиши керак.

Банклар фаолиятида ҳам мавжуд бўлган маъмурий тўсиқларни бартараф этиш режалаштирилган. Улар орасида чет эл валютасида кредит бериш тартибини ўзгартириш, банклар фаолияти устидан назорат қилиш тартибини ўзгартириш, банклар фаолиятини лицензиялаш тартибини ўзгартириш каби чоралар бор.

2017 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра Ўзбекистон Марказий банки, Молия вазирлиги, Солиқ ва Божхона қўмиталари зиммасига ушбу қонун нормалари тадбиқ қилинишининг таҳлили ва Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш керак.

Янгиликлар лентаси
0