Матолар

Европарламент Ўзбекистон билан тўқимачилик протоколини ратификация қилди

119
Европа Парламенти Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага тўқимачилик протоколини қўшишни ратификация қилди

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Европарламент Ўзбекистон билан тўқимачилик протоколини ратификация қилди, деб хабар қилган Европа Парламентининг матбуот хизмати.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистондан текстиль маҳсулотларини импорт қилишда бож тўловларини камайтиришга қаратилган, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида пахта ва текстиль маҳсулотларини савдо қилишни енгиллаштиради.

Европарламентнинг қайд этишича, мазкур қарор Ўзбекистон томонидан Европа депутатларининг пахта теримида болалар кучидан фойдаланмаслик тўғрисидаги талабаларини бажарганлиги сабабли қабул қилинди.

Халқаро савдо Қўмитасининг (INTA)ўзбекистонликлар ҳуқуқларига эътибори ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга чек қўйишга даъватлари туфайли 2011 йилда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида тўқимачилик протоколи имзоланиши — Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) кузатувчилари ушбу ҳолатни бирон-бир қаршиликларсиз кузатиш имконига эга бўлмагунларига қадар кечиктирилган эди.

119
Теглар:
ратификация, Европарламент, текстиль

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллади

232
Учинчи чоракда олтинга 892,3 тоннагача камайди ва 2009 йилдаги минимумгача етди. Бу ҳолат инвесторлар ва истеъмолчилар шу пайтга қадар ўзида пандемия оқибатлари таъсирини ҳис этишаётганини англатади

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. 2020 йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълумотларида келтирилган.

Ўзбекистон Марказий банки 35 тонна қимматбаҳо металлни сотган бўлса, иккинчи ўринни 22 тонна кўрсаткич билан Туркия эгаллаган. Россия эса 1,2 тонна кўрсаткичи билан фаол олтин сотувчи мамлакатлар қаторидан жой олган.

Олтин савдосининг ортиши айрим ишлаб-чиқарувчи-давлатлар пандемияоқибатларини юмшатиш учун олтинга бўлган рекорд даражадаги нархлардан фойдаланиб қолиш мақсадлари билан боғлиқ, деб таъкидлаган Bloomberg экспертлари.

Олтин нархи август ойининг бошида рекорд даражага - яъни бир унция учун 2067 долларга кўтарилган.

МБ Ўзбекистон халқаро захиралари қанчани ташкил қилишини маълум қилди >>>

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи бошларида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари май ойидан буён биринчи бор қисқарган эди.

232
Жители города Душанбе в защитных масках на улице

Тожикистон МДҲнинг энг камбағал давлати - ХВЖ

457
(Янгиланган 17:51 30.10.2020)
Тожикистонда аҳоли жон бошига йиллик даромад миқдори 833 $ни ташкил қилади. Қирғизистонда ушбу кўрсатгич - $1 147, Ўзбекистонда – $1 762.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Тожкистонда аҳоли жон бошига йиллик даромад миқдори 833 долларни ташкил қилади. Бу ҳақида Халқаро валюта жамғармасининг октябрь ойида эълон қилинган ҳисоботида айтиб ўтилган.

Ҳужжатда айтилишига кўра, Қирғизистонда ушбу кўрсатгич - $1 147, Ўзбекистонда – $1 762, Қозоғистонда – $8 781. Туркманистон ҳақида маълумот йўқ.

Собиқ СССР ҳудудида жон бошига энг юқори даромад Болтиқбўйи мамлакатларида қайд этилган. Эстонияда - $23 000, Литвада – $19 800, Латвияда $17 200.

Россияда жон бошига даромад миқдори $9 972, Беларусда - $6 133, Арманистонда  – $ 4 314, Молдовада – $4 267, Озарбайжонда – $4 124 ва Украинада – $3 491ни ташкил қилди.

ХВЖ маълумотига кўра дунёнинг энг бой мамлакатлари Қатар $139 000, Макао – $113 000, Люксембург – $112 000 ва Сингапур – $105 000.

Энг камбағал мамлакатлар эса: Конго - $661, Бурунди – $630 ва МАР – $368.

457

Алвидо, жаноб Бонд! Актёр Шон Коннери вафот этди

58
(Янгиланган 18:02 31.10.2020)
Британиялик актёр, Бонд роли билан шуҳрат қозонган афсонавий Шон Коннери 90 ёшида вафот этди. Коннери ҳаёти давомида 70дан ортиқ картиналарда суратга тушган

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Жеймс Бонд роли билан бутун дунёга машҳур бўлган британиялик актёр Шон Коннери 90 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилди Independent нашри.

Британиялик актёр ва продюсер сэр Шон Коннери 1930 йилнинг 25 августида Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида дунёга келган. Коннери 70дан зиёд картиналарда суратга тушган, аммо у энг аввало "бондиана"даги роллари туфайли машҳурликка эришган эди.

Коннери - "Оскар" мукофоти лауреати, икки карра BAFTA мукофоти совриндори, уч марта "Олтин глобус"ни қўлга киритган.

58