Қўқонда Сингапур билан ҳамкорликда қўшма корхона ташкил этилади

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишМинерал ўғит
Минерал ўғит - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўшма корхона "Қўқон суперфосфат заводи" АЖ асосида барпо этилади ва замонавий технология бўйича минерал ўғитлар ишлаб чиқаради

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Давлат рақобат қўмитаси маълумотига кўра, Сингапурнинг "Indorama" компаниялар гуруҳи билан "IndoramaKokandFertilizers" қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда "Новости Узбекистана" хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, хориж инвесторининг янги қўшма корхонадаги улуши 75%ни ташкил қилади. Кимё соҳасидаги мазкур қўшма корхона "Қўқон суперфосфат заводи" АЖ асосида барпо этилади ва замонавий технология бўйича минерал ўғитлар ишлаб чиқаради.

Лойиҳада мавжуд ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янги технологиялар жорий этиш билан биргаликда республикада ишлаб чиқарилмайдиган дикальцийфосфат, калий сульфат ва азотли калий каби минерал ўғитларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган. Умумий инвестицион қиймати 80 миллион доллардан ортиқ бўлган лойиҳа беш йил мобайнида амалга оширилади.

Сингапурнинг Indorama компанияси Ўзбекистонда ишлаш борасида етарлича тажрибага эга. Компания 2011 йилда Қўқон текстил комбинатини сотиб олган ва ўтган йиллар давомида мазкур корхонага 110 миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтирди.

2016 йилда компания "Бухоротекс" корхонаси асосида калава ип ишлаб чиқарувчи замонавий завод барпо этишни мўлжаллаганди.

INDORAMA GROUP 1976 йилда Сингапурда ташкил этилган бўлиб, унинг 18та корхонасида 20 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади.

Янгиликлар лентаси
0