АҚШ доллари, архив сурат

Ўзбекистон валютанинг эркин конвертациясига тайёргарлик кўрмоқда

2523
(Янгиланган 16:46 21.01.2017)
Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш режаси лойиҳасига кўра, валюта, қимматбаҳо металл ва тошлар бозорида давлат томонидан қўйилган чекловларни олиб ташлаш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистон валютанинг эркин конвертациясига тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар қилган кун.уз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги фармони билан валюта, қимматбаҳо металл ва тошлар бозорини либераллаштириш бўйича чоралар кўзда тутилган.
Шу тариқа, 2017 йилда миллий валюта курсини шакллантиришда замонавий бозор механизмларни жорий этиш амалга оширила бошлайди", — дейилади хабарда.

Давлатнинг алоҳида режаларида – экспортчилар томонидан валюта тушумларини мажбурий сотилишини бекор қилиш ҳам бор. Бу хомашё экспортчилардан (пахта толаси, табиий газ, металлар ва ҳк.) ташқари барча ташкилотларни қамраб олади.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон ҳудудида хорижий валютада иш ва хизматларга нарх қўйиш амалиёти босқичма-босқич тугатилади.

Бундан ташқари, қимматбаҳо металл ва тошлар импортини лицензиялашни бекор қилиш ҳам режалаштирилмоқда. Бу маҳаллий тилладан тайёрланган заргарлик буюмлари экспортига белгилаб қўйилган норма (95 фоиз)ни камайтириб, бу соҳадаги экспорт жараёнлари ҳамда ички айланмани анча енгиллаштиради.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

2523
Теглар:
эркин конвертация, доллар
Линии электропередачи

Қирғизистон Ўзбекистондан электр энергиясини импорт қилмоқчи

175
Садир Жапаров Қирғизистон Ўзбекистон билан электр энергиясини эҳтимолий етказиб бериш борасида музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистондан электр энергиясини импорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров маълум қилди.

“Биз Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергиясини импорт қилиш масаласини кўриб чиқяпмиз”, - деди у “Казинформ” ХААга берган интервьюсида. Интервью матни давлат раҳбарининг расмий сайтида чоп қилинган.

Жапаров ҳозир дунёда сув танқислиги мавжудлиги ва шунга ўхшаш муаммолар Қирғизистонни ҳам четлаб ўтмаслигини таъкидлади.

Пресс-служба Минэнерго Узбекистана

“Таъкидлаш жоизки, Токтогул сув омборимиздаги вазият ҳозиргидек ривожланса, у ҳалокатга олиб келадиган аҳволга келади”, - дея истисно қилмади у.

“Қозоғистон Республикаси мамлакатимизга 0,9-1 миллиард кВт электр энергиясини экспорт қилишга тайёрлиги ҳақида хабардор қилди. Биз ўз навбатида Ўзбекистон билан ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз”, - дейди Жапаров.

Унинг сўзларига кўра, агар Қирғизистон етказиб беришни ташқаридан таъминламаса, республика бу масалани мустақил ҳал қилишига тўғри келади, “бироқ бунинг натижасида вегатацион пайтда ҳеч кимга сув етмайди”.

“Ва натижада Токтогул сув омборидаги сув сатҳи пасаяди. Шу боис Қозоғистон ва Ўзбекистондан энергияни импорт қилишимиз даркор”, - дея тушунтирди Қирғизистон етакчиси.

175
Супермаркет “Экобозор” в Ташкенте

Февраль ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

41
Ўтган ой давомида хизматлар 0,8 фоизга қимматлашган. Бу ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 0,5 фоиз бандга юқори.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилнинг февраль ойида истеъмол товарлари ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 0,6 фоизга қимматлашди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртсиз ичимликлар асосий гуруҳлари ичида мевалар ва ёнғоқлар (1,7 фоиз), сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар (сабзавот бананлар), ёғлар ва мойлар (1,4 фоиз), шунингдек, дуккаклилар (0,8 фоиз) ой давомида сезиларли даражада ошган.

2020 йилнинг февралида ушбу бўлимда мевалар ва ёнғоқлар (4,3 фоиз) бошқаларга нисбатан юқорироқ қимматлашган бўлса, сут, сут маҳсулотлари ва тухум (-0,1 фоиз) нархларида арзонлашиш қайд этилган.

Ўтган ой давомида хизматлар 0,8 фоизга қимматлашган. Бу ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 0,5 фоиз бандга юқори. 2019 йилнинг февраль ойида хизматлар нархларининг ошиши жорий йилдаги каби 0,8 фоизни ташкил этган.

Бундан ташқари, йил бошидан турар жойларга хизмат кўрсатиш учун материаллар 1,5 фоизга (2020 йил февралига нисбатан 12,1 фоиз), турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизматлар 1,0 фоиз (15,7 фоиз), совуқ сув ва канализация учун тўловлар 1,6 баробарга (1,9 баробар), кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатиш 1,3 фоизга (3,2 фоиз), чиқиндиларни тўплаш учун тўловлар 0,7 фоизга (2,8 фоиз) ошган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида мамлакатда инфляция даражаси 1 фоизни ташкил этган эди.

41
Теглар:
иқтисод, Ўзбекистон
Сотрудник налоговой инспекции Узбекистана

Cолиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга оид ҳукумат қарори тайёрланди

177
(Янгиланган 19:04 01.03.2021)
ДСҚ солиқлар ва йиғимлар бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. “Cолиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Давлат солиқ қўмитаси ва тижорат банклари ўртасида солиқ тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари бўйича онлайн ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;

- солиқ тўловчининг мол-мулкларини ахборот тизимлари орқали аниқлаш ва уларга электрон тақиқ қўйиш тизими жорий қилиш, уларнинг мол-мулкини хатлаш ҳамда хатловни ўтказиш бўйича харажатларни (мол-мулкни ташиш, сақлаш ва ҳ.к.) қоплаш манбаини белгилаш;

- солиқ тўловчининг бошқа шахсларга ўтказилган тушумлари ва даромадларини аниқлаш мезонларини ҳамда солиқ қарзини ушбу шахслардан ундириш тартибини белгилаш;

- солиқларни тўлаш муддатини кечиктириш бўйича мурожаат қилган шахсларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.

Ҳужжатга қуйидагилар илова қилинган:

“Юридик шахсларнинг бажарилмаган солиқ мажбуриятлари бўйича уларнинг мол-мулкини хатлаш ва тақиқ қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом;

“Тадбиркорлик субъектларининг солиқлар ва йиғимлардан қарздорликларини бошқа шахсларга ўтказилган пул маблағлари ёки мол-мулклари ҳисобидан ундириш тартиби тўғрисида”ги низом;

“Солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартиришда манфаатдор шахсларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги” низом.

177