Банкомат

Пул керакми, марҳамат: Тошкентда мингга яқин банкоматлар пайдо бўлади

1519
(Янгиланган 17:52 22.02.2017)
Банкоматларнинг ҳар бири турли қийматдаги купюралар билан тўлдирилган бўлади, шу боис, пластикдан нақд пул ечиб олишда муаммо бўлмайди, дея хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида йил охирига қадар мингга яқин банкоматлар пайдо бўлади, дея хабар қилди Марказий Банкнинг Тошкент шаҳри бўйича Бош бошқармаси раҳбари Мажид Тоҳиров.

Тоҳировнинг сўзларига кўра, банкоматларнинг ҳар бири турли қийматдаги купюралар билан тўлдирилган бўлади, шу боис, пластикдан нақд пул ечиб олишда муаммо бўлмайди.

Берилган хабарга кўра, айни вақтда тижорат банклари таъминотчилар билан ушбу қурилмаларни харид қилиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.

"Ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Аввалига биз банкоматларнинг биринчи партиясини олиб келамиз ва уларни шаҳар бўйлаб ўрнатамиз. Кейин навбат иккинчи партияга… Иш шу тариқа давом этади. Одамлар нақд пул ечиб олишда қулайликларга эга бўлишлари учун Тошкент шаҳри бўйлаб етарли миқдорда банкоматлар ўрнатилади", — деди мансабдор.

1519
Теглар:
банкомат, сўм, Тошкент