Тўлов терминали бўлмаган тадбиркорлар жавобгарликка тортилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишТўлов терминали
Тўлов терминали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Терминаллардан фойдаланиш тартибини бузиш энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Cамарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасида жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадларини декларациялаш тизими ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда  ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Тошкентдаги Кадишева бозори - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларга огоҳлантириш эълон қилинди
Анжуманда бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи З.Норқўзиев мамлакатда солиқ тизимидаги ислоҳотлар, солиқ тўловчиларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди.

Солиқ кодексининг 189-моддасида жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромад турлари белгилаб берилган. Икки ёки ундан ортиқ даромад манбаларига эга бўлган жисмоний шахслар 1 апрелгача ушбу моддада кўрсатилган даромад турлари бўйича жами йиллик декларацияни ўзлари яшаётган ҳудуддаги солиқ органига тақдим этиши лозимлиги мутахассислар томонидан қайд этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланишича, ушбу қарорга кўра, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари, жумладан, якка тартибдаги, чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар пластик карточкалар воситасида тўловни таъминловчи ҳисоб-китоб терминалини ўрнатмасдан фаолиятини амалга ошириши мумкин эмас. Терминаллардан фойдаланиш тартибини бузиш энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади.

"Ушбу қарор ижроси юзасидан давлат солиқ хизмати органлари томонидан вилоят ҳудудидаги барча савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш объектлари хатловдан ўтказилди, – деди бошқарма катта инспектори Ёлқин Маматов. – Хатлов натижаларига кўра, фаолият юритаётган 13 минг 579 та шохобчанинг 11 минг 778 таси, яъни 87 %и тўлов терминали билан жиҳозлангани аниқланди.

Тўлов терминали йўқ 1801 та тадбиркорлик субъекти томонидан тижорат банкларига белгиланган тартибда терминаллар ажратиш юзасидан аризалар киритилган".

Янгиликлар лентаси
0