Выставка в Ташкенте

Қишлоқ хўжалик техникасига хизмат кўрсатиш тизими қайта ташкил қилинади

787
Ўзбекистонда бир йил ичида қишлоқ хўжалиги техникасига хизмат кўрсатиш тизимининг мутлақ янги, замонавий услуби ва технологиялари тадбиқ қилинади.

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Охирги 5-7 йил давомида қишлоқ хўжалик техникасига хизмат кўрсатиш тизими секин аста турғулликка тушиб борди. Унинг ривожланишига,  ягона услубда ёндошув бўлмаганлиги ҳамда сурункали маблағ етишмаслиги тўсқинлик қилиб келди, деб хабар қилди "Ўзагротехсаноатхолдинг" вакили Sputnik мухбирига.

"Мазкур тармоқда охирги йўлларда катта муамолар тўланиб қолганлиги ҳаммага маълум. Ҳозирги кунда биз йил якунига қадар вазиятни тубдан ўзгартишиш бўйича ишлар олиб бормоқдамиз. Хусусан, йил давомида 175 та фаолият кўрсатаётган машина-трактор парклардан 40 таси замонавий юқори унумли техникалар билан таъминланади. Бу аввало, ғалла ўриб-йиғадиган комбайнлар, замонавий юқори унумли ер ҳайдайдиган ва ағдарадиган тракторлар, омочли тракторлар ва сеялкалар", — деб таъкидлади "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ вакили.

Янги дастурнинг аҳамиятли томони, бу — машина-трактор паркларда замонавий таъмирлаш станциялар барпо этилишидир. Станциялар ушбу парклар ўзида ёки бевосита далаларда техникаларни тузатиш ишлари амалга ошириш мумкин бўлади. Бу ўз навбатида фермерлар учун таъмирлаш ишларининг тан нархи пасаяди ва далаларда иш унумдорлигини оширади. Далаларда иш энг қизғин мавсумида фермерлар учун жуда муҳим бўлади.

Шу билан бирга, техник хизмат кўрсатиш тизими автоматлаштирилади. Хусусан, барча машина-трактор парклар Тошкентда жойлашган марказий бошқарма билан ягона автоматлаштирилган тармоққа уланади. Ушбу лойиҳанинг нархи қарийб 12 млн доллардан ошади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил охирида ташкил этилган "Ўзагротехсаноатхолдинг" компанияси қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш, сотиш ва сервис хизмати кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизациялашган хизматлар кўрсатишга ихтисослашган. Компания таркибига республиканинг йирик қишлоқ хўжалик машинасозлик корхоналари киритилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

787

Ўзбекистоннинг 26та стандарти ЕОИИга мувофиқлаштирилади

341
Асосий мақсад - Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозорида Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистонда қабул қилинган 52та техник регламентларнинг 26таси ЕОИИ техник регламентларига мувофиқлаштирилади. Бу ҳақида "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги департамент бошлиғи Зоиржон Омонов Кун.узга хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон техник регламентлари Евроосий иттифоқи регламентларига мослиги солиштириб чиқилиб, улардан 26тасини қайта ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилинган. 

Мутахассис айтишига қараганда, бундан асосий мақсад - Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.

"Чунки республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ЕОИИ нормативларидан паст бўлса, эртага бизнинг маҳсулотларимиз ЕОИИ бозорида рақобатбардошлигини йўқотиб қўяди", - деди департамент бошлиғи.

Омонов айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида 52та техник регламентлар қабул қилинган бўлиб, улардан 12таси - махсус регламент ҳисобланади. ЕОИИда эса 48та регламент мавжуд.

341
Логотип Сбербанка на здании центрального офиса в Москве

Сбербанк рақамли технологиялари Ўзбекистонда татбиқ этилади

196
(Янгиланган 09:58 26.02.2021)
"Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури доирасида Сбербанк экотизимини Ўзбекистоннинг турли соҳаларига татбиқ этиш борасида ҳамкорлик имкониятлари намойиш этилди.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистон молия вазирлиги рақамли технологияларни жорий этиш борасда Россиянинг Сбербанки билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Кеча 25 феврал куни Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметов ва Сбербанк аиси ўринбосари Анатолий Поповлар Тошкентда икки томонлма ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Учрашувда Сбербанк экотизими тақдим этилди ва "Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури доирасида ҳамкорлик имкониятлари намойиш этилди. 

ПАО "Сбербанк" вакиллари Ўзбекистон муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиришга, жумладан "Сбер" экотизимидан фойдаланиш мумкин бўлган соҳаларни ўрганиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишга  тайёр эканликларини билдиришди, - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон ҳукумати "Сбер" компаниялар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган сунъий онг тизимини татбиқ этишга тайёр эканликларини маълум қилишган эди. Шавкат Мирзиёев бир ой ичида пилот лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг таалуқли йўналишларини белгилаш ва мутахассисларни ўқитиш вазифасини белгилаб берган эди. 

 

196

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

58
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

58