Сибирдаги дарахтни қайта ишловчи корхона

Ўзбекистонда ўрта корхоналар тузилиши мумкин

486
Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. 2018 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектининг яна бир шакли — ўрта корхоналар пайдо бўлиши мумкин. Уларда беш юз кишигача ишчи фаолият кўрсатиши таклиф этилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тайёрланган Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳасида келтирилмоқда.

Лойиҳада ўрта корхоналар агарда 10 %лик ставкада ягона солиқ тўлови ҳамда 20 фоизлик ставкада ягона ижтимоий тўловни амалга оширса, соддалаштирилган солиққа тортиш тизимидан фойдаланиши мумкинлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

486